Мақола

2018 йилдан бошлаб Россия ва Қозоғистон темирйўл йўналишидаги тўғридан-тўғри йўловчи рейсларига чегирмалар жорий қилинади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ хабар қилди.

2 январдан эътиборан чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб қуйидагича чегирмалар белгиланди:

– агарда йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса, 45 фоизлик чегирмага эга бўлади;

– агарда йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 фоизлик чегирма олади;

– агарда йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса, 35 фоизлик чегирма тақдим этилади;

– агарда йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 фоиз чегирма берилади;

– агарда йўловчи чиптани поезднинг жўнаш кунидан 5 сутка олдин ва ундан камроқ вақт қолганда харид қилса, 5 фоизлик устама қўшилиши мумкин;

Мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, уюшган йўловчилар гуруҳига нисбатан татбиқ этилмайди.

Навигация