Мақола

Россиядан Тожикистонга жорий йилнинг тўққиз ойи давомида жисмоний шахслар томонидан юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари Қирғизистон бўйича кўрсаткичлардан ошди, бироқ РФдан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмидан камроққа тенг бўлди. Бу ҳақда РФ Марказий банки матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, кўрсатилган даврда Россиядан Тожикистонга жисмоний шахсларнинг трансчегаравий ўтказмалари ҳажми 1 млрд 663 млн долларни ташкил қилди, бу 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда 231 млн долларга кўпроқ.

Тожикистонга энг кўп пул ўтказмалари жорий йилнинг учинчи чорагида юборилди – 741 млн доллар, бир ўтказманинг ўртача миқдори эса 102 долларга тенг. Шу билан бирга, Россия резидентлари Тожикистонга 171 млн долларни юборишган бўлишса, норезидентлар эса – 570 млн доллар.

2017 йилнинг уч чораги якунлари бўйича Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2 млрд 636 млн долларни ташкил этган бўлса, Қирғизистонга – 1 млрд 576 млн доллар.

Манба: Kun.uz

Навигация