Мақола

21 июль куни Россиянинг Пенза вилояти Железнодорожний туманидаги Лесное посёлкасида жойлашган 4-ахлоқ тузатиш колониясидан маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда Пенза вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Хабарда келтирилишича, у 1990 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Шавкат Неъматовдир.

Маълумотга кўра, у учрашувга келган нотаниш шахснинг рухсатномасини  ўғирлаб олган ва рухсатномани назорат пунктидаги соқчиларга кўрсатиб, бемалол чиқиб кетган.

Навигация