Мақола

6956a4edd29649ac1686d31e8369be0fРФ да тақиқланган катта миқдордаги моддани йўловчи автобусда олиб киришга уринган 3 нафар аёл ва 1 эркак ҳибсга олинди.

Шу йилнинг июнь ойида “Сагарчин-автойўли” божхона хизматида йўловчи автобусда Россия Федерациясида тақиқланган 12,5 тонна носвой топилган эди. Ушбу тамаки маҳсулотини Россияга олиб ўтаётган ўзбекистонлик уч нафар аёл ва бир эркак  қўлга олинган.

Яқинда Акбулак туман суди мазкур ишни кўриб чиқди ва Россия Федерацияси Оренбург вилояти тергов қўмитасининг 4 нафар Ўзбекистон фуқаролари “Инсон саломатлиги ва ҳаёти ҳавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни маиший мақсадда олиб ўтиш” банди бўйича жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги аризасини қониқтирди.

Туман прокуратураси мазкур жиноят иши тергов жараёнини назорат қилмоқда, дея хабар берди Оренбург вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

 

Навигация