Мақола

16 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси O‘zLiDeP) Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар қилди партия матбуот хизмати. Мажлисда жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O‘zLiDePнинг иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Жойлардаги сайловчилар ва электорат хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб партиянинг навбатдаги VIII съездида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини кўрсатиш якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

16 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг ҳам навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг иштироки, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод кўрсатиш таклифи ҳамда партиянинг навбатдаги Съездини чақириш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари Отамуратов Сарвар Садуллаевич Съездда кўриб чиқиш учун партиядан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод сифатида маъқулланди.

Навигация