Мақола

1 январдан Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграция рўйхатига қўйиш ва яшаш жойи бўйича регистрациядан ўтиш тўғрисида Россия ИИВнинг янги маъмурий регламенти кучга кирди. Унга кўра миграция рўйхатига қўйиш ва яшаш жойи бўйича регистрациядан ўтиш бланкларига ўзгартиришлар киритилди.

Россия ИИВ 2017 йил 23 ноябрдаги янги регламентига биноан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Россия Федерациясида миграцион учётга олиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи (место жительство) бўйича рўйхатга олиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни келиш жойи бўйича келганлиги тўғрисида хабардор қилиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида отметканома, чет эл фуқароси ва қабул қилувчи томоннинг унинг келиш жойи бўйича учётга қўйилиши (учет по месту пребывания) учун зарур ҳаракатларни тасдиқлаш тўғрисидаги отметка каби давлат хизматлари Россия ИИВнинг ҳудудий ва туман даражасидаги ҳудудий органларининг миграция бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Аввал бу каби вазифалар Россия ФМС томонидан амалга оширилган.

Чет эл фуқароси ва қабул қилувчи томоннинг унинг келиш жойи бўйича учётга қўйилиши (учет по месту пребывания) учун зарур ҳаракатларни тасдиқлаш тўғрисидаги отметка миграция бўлинмалари, меҳмонхоналар маъмуриятлари, МФЦ ёки федерал почта алоқаси ташкилотлари томонидан барча зарур ҳужжатлар мавжудлиги текширилган ҳолда хабардор қилувчи томон аризаси бўйича кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилиши белгиланди.

Чет эл фуқаросининг келиш жойи бўйича ҳисобдан чиқариш миграция бўлинмаларидан чет эл фуқароси келиш жойидан чиқиб кетганини тасдиқловчи ҳужжат келиши билан уч иш кунида амалга оширилади.

Шунингдек қуйидаги янги формалар тасдиқланди:

          ⇒  Миграция рўйхатидан ўтиш бланки (pdf)

          ⇒  Миграция рўйхатидан ўтиш бланки (xls)

Манба: Консультант Плюс и LegalLabor.ru

Навигация