Мақола

2017 йилнинг 10 ойи якунлари бўйича Москвада чет эл фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар сони 16 фоизга камайди, дея хабар қилди Россия пойтахти ҳудудий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

“Ҳужжатларни қалбакилаштириш (25 фоиз), ўғирлик (24 фоиз) наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси соҳасидаги жиноятлар (12 фоиз) ва босқинчилик (7 фоиз) мигрантлар ўртасида энг кенг тарқалган жиноятлардан ҳисобланади”, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жорий йилда Москва тартибни сақлаш жамоатчилик пунктлари вакиллари томонидан турар жойларни декларация қилинмасдан ижарага бериш бўйича 55 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.

Бундан аввалроқ РФ Давлат думасига россияликларга мигрантларни ҳисобдан (учётга) чиқариш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси киритилгани ҳақида хабар қилинган эди. Қайд этилишича, бугун мигрантни учётга қўйган қабул қилувчи томон у билан алоқаларни йўқотган ёки меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда ҳам уни учётдан чиқариш имкониятига эмас.

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Президент кенгаши Россия қонунчилигига ўзгартишлар киритиш орқали маъмурий ва миграцион амнистия ғоясини амалга оширишни режалаштирган.

Манба: Sputnik Tajikistan

Навигация