Мақола

Россия Федерациясида ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароси Воронеж вилоятидаги ибодатхона роҳибига нисбатан босқинчилик қилгани ва ўлдирганлигини учун суд қилинмоқда, дея маълум қилди РФ Тергов Қўмитасининг Воронеж ҳудудий бошқармаси.

0ecd0d85d96089017bb0858ff0eb5e70Терговда аниқланишича, ўтган йилнинг 2 ноябрь куни Навоий шаҳрилик 26 ёшли йигит Бутурлинский тумани Пузево қишлоғидаги черковни таъмирлаш бўйича ишни келишиш мақсадида ибодатхона руҳонийсининг уйига  борган.

«Мулоқот пайтида йигитнинг фикри бузилиб, руҳонийнинг мулкига эга бўлиш учун уни ўлдиришга қарор қилган, – дейилади хабарда. – Шу мақсадда ошхонага кириб пичоқни олган ва хонага қайтиб кириб руҳонийнинг қорин соҳасига урган. Шундан сўнг ярадор руҳоний ҳеч кимга хабар бермаслиги учун пичоқ билан телефон кабели симларини қирққан ва хонадан пул маблағлари ҳамда бошқа қимматли буюмларни қидира бошлаган.

Уйда сейф борлигини кўргач, рухонийдан сейф кодини айтишни талаб қилган. Билгач, сейфдаги ҳамма пулларни ва руҳонийнинг  мобиль телефон ва автомашина калитини олган. Гаражда турган Citroen 104 автомобилини ҳайдаб жиноят жойидан қочган.

Тергов Қўмитасининг аниқлашича, жами ўғирланган маблағ миқдори 580 минг рублдан зиёдни ташкил қилган. Руҳоний эса, олган тан жароҳати сабаб ҳаётдан кўз юмган.

Босқинчи ва қотил ўғирланган машина билан узоққа кета олма олмаган, йўлда машинанинг ғилдираги бўшаб кетиб йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

«ЙПХ постида автомобил эгаси суриштирилгач, мигрант полиция ходимларига Бутурлиновский туманида содир қилган жинояти ҳақида айтишга мажбур бўлган. Гумондор ҳибсга олинган, кейин эса воқеа жойида ўтказилган текширувлар чоғида ҳам ўз жиноятига иқрор бўлган. Унга нисбатан суд қўриқланадиган ҳибс чорасини қўллаган”, — дейилади хабарда.

Босқинчилик ва қотилликка қўл урган Ўзбекистон фуқароси РФ да ҳеч қандай хужжатсиз яшаб келганлиги ҳам маълум бўлди.  Унга нисбатан РФ Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига кўра жиноий иш қўзғатилган.  Айблов хулосаси тасдиқланган, ва жиноий иш кўриб чиқилиши учун судга юборилган. Айбланувчига бир умрга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилиши кутилмоқда.

Навигация