Мақола

v-kolomyagakh-v-vagone-bytovke-nashli-trСанкт-Петербург шаҳри Коломяга посёлкасида жойлашган қурилиш майдонидаги вагон-уйчада ёш йигитнинг мурдаси топилди, дея хабар бермоқда novostimigom.ru нашри.

Петербург тергов қўмитаси мазкур ҳодиса рўй берган ҳуддудда жиноий иш юзасидан текширув-суриштирув ишларини ўтказишмоқда.

Эстон кўчасидаги вагон-уйчадан чиққан жасад ўзбекистонлик 29 ёшли ишчига тегишли эканлиги аниқланди.

Суд тиббий-экспертизаси марҳумнинг юзи ва бошида шишларни аниқлади. Хулосаларга кўра, мигрант калтакланиш оқибатида жон бергани тахминланмоқда.

Навигация