Мақола

14556493_1639782626313477_5645724890699207185_oТашқи Меҳнат Миграцияси масалалари агентлиги расмий сайтида чет элда меҳнат қилаётган ёки ишлашга кетаётган ўзбекистонликларга мурожаатнома тарзидаги суратли варақаларни эълон қилди. Унда ўзбекистонликлар чет элда ишлаш билан бирга ватанда иш стажига эга бўлиш, суғурта бадалларини тўлаш тартиби тўғрисида қисқа маълумот берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарорига мувофиқ, чет элда ишлаётган фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш тартиби, шунингдек пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби белгиланган.

 

14457370_1639782369646836_5720302418121246286_nТашқи Меҳнат Миграцияси масалалари агентлиги берган маълумотга кўра, чет элда ишловчилар суғурта бадалларини ҳар ойда ёки ҳар чоракда, ё бир йўла – Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб 3 ой муддатда тўлашлари мумкин.

Суғурта бадали энг кам иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда (2016 йил 1 апрель ҳолатига 130 240 сўм) белгиланган.

Суғурта бадали тўловини чет элда ёлланган ҳолда ишловчи кишининг ўзи, оила аъзолари ёки ишончли вакили амалга ошириши мумкин.

 

 

 

Навигация