Мақола

12036785_10153681199349390_1510530184446457005_nЯқинда Германияда яшайдиган юртдошларимизнинг суҳбатини эшитиб қолдим. Айни кунларда Германияга кириб келаётган қочоқлар сонини кўпаяётганини ва квартира топиш қийинлашиб қолганини, арзон квартиралар қочоқ оилаларга ажратилаётгани ва ойлаб квартира тополмай юрган танишлари борлиги ҳақида гап кетарди. Суҳбатдошларни қўрқув ва ваҳима босгани сезилиб турарди. Ҳаттоки, яқинда қочоқлар туфайли иш жойларини ҳам йўқотиб қўйишлари мумкинлиги ҳақида гапириб дардлашишарди.

Эртаси куни бир Германияда олийгоҳни битириб ишлаётган бир дугонам арзон яхши уй топгани ва яқинда кўчаётгани ҳақида айтиб қолди. Қизиқиб «қийин бўлдими уй топиш?», –  деб сўрадим. У икки ҳафта олдин қидиришни бошлагани атиги иккитагина уйни кўргани ва кўнглидаги уйни тезда топганини айтиб берди. Бошқа бир танишимдан эса фарзандлар кўпайгани туфайли кўп хонали уйга кўчиб ўтишганини эшитиб қолдим…

*****

1456102_10152917232849390_8350391323281415972_nНемис олийгоҳида ўқиб юрган пайтларим чет элдан келиб ўқиётган бир курсдошим «ўқишни битириб ўз соҳасида иш топиши учун чет элдан келган талабаларнинг баҳолари аъло бўлиши керак экан, ўрта ва паст баҳоларга ўқиётган талабалар эса иш топа олмай ўз юртига қайтиб кетишига тўғри келади, деб айтганди. Чет элликларга иш топиш қийинлигини эшитиб, биз бир неча чет эллик талабалар ўшанда тушкунликка тушиб ҳам қолгандик.

Аммо ўқишни битирибоқ ўзим яқиндан танийдиган ўндан ортиқ курсдошларим (Ўзбекистон, Қирғизистон, Украина, Арабистон ва Туркиядан келиб ўқишган талабалар) 3 ойга бормай яхши ишлар топиб ишга жойлашиб кетишди. Ваҳоланки, ҳаммамизнинг ҳам баҳоларимиз аъло даражада эмасди…

*****

Германияда қишлоқ хўжалиги соҳасида магистратура ўқиётган бир дўстим  «Аграр соҳасида ҳозирги кунларда иш жойлари кам, ишга жойлашиш қийин бўлиб қолди. Шунинг учун докторлик ишини бошлаб юбораман» деб қолди.  Докторлик иши 3 йил давом этаркан, шу йиллар мобайнида у оз бўлса-да, оладиган стипендияси билан кун кўришига, оиласини боқишига тўғри келади.

Ўйланиб қолдим, бошқа шаҳарда аграр соҳасида магистратурани битириб ишлаётган, ҳаттоки бўлим бошлиғи лавозимига кўтарилган бир ўзбек йигитини танийман. Ва худди шу соҳани битириб, оиласини боқиб юрган бир нечта ўзбек йигитларини ҳам биламан…

*****

Ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида Россияда ризқини териб ишлаб юрган юртдошларимизни оғир ишлар қилаётгани ҳақидаги мақолаларни, расмларни кўрардим. Ўтган йили орадан 5 йил ўтди деган10309058_10152767129909390_692340006345291207_nда уйга, Косонсойга бордим. Йўлдаги ҳайҳотдек уйларни, кўчалардаги машиналарнинг кўплиги, айниқса ўзимизнинг оддий камтар қишлоқдошларимнинг чиройли дид билан уй солгани, тўйлар қилганини кўриб, эшитиб оғзим ланг очилиб қолди. 5 йил давомида ўзгаришлар катта, одамларнинг савияси ўсган, қурилиш материаллари Россияю Германияникидан қолишмайди.

Қандай, қаердан ҳаммаси десам, палончи қўшнимизни Россияда ишлари юришиб кетиб, уйларини чиройли қуриб, тўялрини ўткизиб олди, писмадончи қўшнимиз Кореяда ишлаб келиб шахсий бизнесини бошлаб юборди, деган жавоблар.

Аввалига ишонгим келмади, қишлоқдошларимнинг ҳикояларидан рус тилини ўрганиб астойдил ҳаракат қилиб, у ерда ҳам ўзларига маъқул ишларни қилиб, Худога шукр, ёмон яшашмаганини эшитиб ҳайратга тушдим. Мен шу ижтимоий тармоқларда ачинарли ҳолатларда ишлаётган юртдошларимизнинг расмлари миямда қолиб кетган экан. Аниқроғи, мен танганинг фақат бир томонини кўриб юрган эканман…

Қиссадан ҳисса:  ҳаммаси ниятга боғлиқ

Юқоридаги мисолларни кўриб шу нарсани тушундим. Ёмон хабарлар яхши хабарларга нисбатан тез тарқалади ва одамни эсида узоқ муддат сақланиб қолади. Одамзотмиз-да, табиатимиз ваҳима қилишга мойил, қўрқув бизни кўп ҳолатда бошқариб қўяди. Вазият қанчалик оғир бўлмасин, имкониятлар чегараланган бўлмасин, барибир ҳаракат қилган инсоннинг йўлини Худойим о10413438_10152464349879390_6047132419459007383_nчаверади. “Бўлмайди” деб шунга ишонган одам ўз йўлини ўзи билмаган ҳолатда тўсиб қўяди.  “Бўлади” деб ўз кучига ва Худонинг мададига ишониб ҳаракат қилган одам ўзига имконият эшикларини очади.

Одам авваламбор яхши ният қилса, “яхши ният ярим мол” дегандек, ўз кучига ишонса ва меҳнат қилишдан қочмаса, омади чопаверади. Янги ишга ўтишми, янги тилни ўрганишми, ўз шахсий бизнесингизни очишми,

– Қўрқманг! Вазият қандай бўлишидан, ким нима дейишидан қатъий назар,  яхши ният қилиб ҳаракатни бошлайверинг! Тўсиқларни енгишингизга Ўзи мадад бўлади, муаммолар ечими билан келади…..

Ўз мақсадларига мусофирчиликда эришиб, ўзи истагандек яшаётган юртдошларимизда шу одатларни кузатдим:

  • Мусофир юрт тилини яхши ўрганишган ва ўрганишда давом этишяпти.
  • Ўз ҳурматларини билишади ва бошқа миллатларни ҳам қанчалик одат ва қадриятлари бошқача бўлмасин, уларни ҳурмат қилишади. Ўзини ҳурмат қилган одам бировни ўз ҳуқуқини камситишга йўл қўймайди ва бировни ҳам камситмайди.
  • Ҳаракатдан тўхтамайди, меҳнатдан қочмайди. Фақатгина бойлик орттириш учун эмас, юртга керакли мутахассис, ўз соҳасини устаси бўлишга интилади.

Юртдошларимиз меҳнаткаш, уйим-жойим деб тиниб-тинчишмайди. Фарзанди, ота-онаси, ака-укасини деб елиб юриб юради. Шунинг учун ҳам ишларини баракасини бераверади. Яхши ниятлар қилайлик, яхши ниятларингизни амалга ошишида Оллоҳим кўмак бўлсин!

Феруза Қурбонова,

Германия, Мюнхен.

Навигация