Мақола

Хизматлар авиабилетлар савдосининг амалдаги тартибига мувофиқ ва тўлов UzCard пластик картаси воситасида амалга оширилади.

avia18 октябрдан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси онлайн банд қилиш ва авиабилетларнинг тўлов қийматини  UzCard банк карталари воситасида сотиш хизматларини кенгайтирмоқда.

“Эндиликда исталган вақтда уйдан ёки ишхонадан чиқмай туриб мамлакат ичидаги йўналишга, шунингдек,  узоқ ва яқин чет элга авиабилетларни онлайн расмийлаштириш мумкин”, –  дейилади Миллий авиакомпаниянинг расми сайти www.uzairways.com да.

Авиакомпания матбуот хизматининг ёзишича, буюртмани расмийлаштириш жараёни оддий ва қулайдир. Бунинг учун авиакомпаниянинг www.uzairways.com сайтига кириш лозим. Хизматлар авиабилетлар савдосининг амалдаги тартибига мувофиқ ва тўлов UzCard пластик картаси воситасида амалга оширилади.

Миллий авиакомпания онлайн-авиабилетлар савдосининг кейинги босқичида VISA ва Mastercard пластик валюта карталари ёрдамида амалга оширишни йўлга қўйишни режалаштирган.

Шунингдек, авиакомпания электрон авиабилетни сотиб олиш тартибини қисқача тушунтирган:

“Интернет орқали банд қилиш ва тўловни муваффақиятли амалга оширганингиздан сўнг, банд қилиш чоғида кўрсатган электрон манзилингиз ва мобиль телефон рақамингизга саёҳат йўналишингиз ҳақида барча маълумотларни жамлаган электрон авиабилет юборилади, шу билан бирга сотиб олингани ва UzCard пластик картаси ҳисобидан авиабилет нархи миқдоридаги маблағ ечиб олингани тўғрисида SMS-хабар оласиз.

Аэропортда рўйхатдан ўтиш вақтида электрон авиабилетнинг қоғозга чоп этилган варағи ва йўловчининг шахсини тасдиқловчи хужжатни тақдим қилиш кифоя. Авиабилетни интернет орқали банд қилиш ва сотиб олиш рейс учишидан 3 соатдан кам бўлмаган вақтда амалга оширилиши лозим”.

 

Навигация