Мақола

сам

Маълумки, аксар мамлакатлар ўзудудига четдан маҳсулотларни олиб кириш бўйича бир қатор чекловларга эга. Россия Федерациясининг ҳам бу борада ўз талаблари мавжуд. Унга қуйидаги маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади:

1) Нашр қилинган ташувчилардаги маълумотлар, шунингдек ичида қуйидагилар бўлган аудио ва видео:

– экстремистик ёки террористик ҳаракатга даъват;

– сотиш учун олиб ўтилаётган порнография;

– сайлов ва референдумлар тўғрисидаги РФ қонун ҳужжатларидаги талаблар бузилиб, тайёрланган тарғибот материаллари;

– нацистларнинг рамзлари ва атрибутларини тарғиб қилувчи материаллар;

– божхона иттифоқига кирувчи давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатларига, уларнинг давлат хавфсизлигига, шунингдек, айрим фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига зиён этказувчи маълумотлар.

2) Хизмат ва фуқаролик қуроли ўқ отиш қуролига артиллерия, отар қуроллари ва гранатомётлар киради.

– навбат билан отиш мумкин бўлган ўқ отиш қуроли; бошқа предметларга ўхшатиб ясалган ўқ отиш қуроли;

– тиғи ёки учи 90 мм ортиқ бўлган тиғли совуқ қурол ва пичоқлар;

– асабларни фалажлайдиган, заҳарланган моддалар билан ўқланган газланган қурол;

– қурол сифатида қўлланилувчи гурзи, бумеранг ва бошқа предметлар;

– қуролнинг алоҳида қисмлари ва ўқлар;

3) Хавфли чиқиндилар.

Хавфли чиқиндилар рўйхати Божхона иттифоқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган.

4) Махфий маълумотларни олиш учун мўлжалланган техник воситалар ва мосламалар:

– объективлар (оптик асбоб шишалари) ва бошқа предмет номи остида фото-, теле- ва видеокамералар;

-телефондаги ўзаро гапларни эшитиш учун техник воситалар;

шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мосламалар;

5) Божхона иттифоқи қонун ҳужжатларига мувофиқ наркотик моддаларнинг прекурсорлари бўлмаган (наркотик моддалар ва психотроп моддалардан олдин бўлган ) заҳарли моддалар ва психотроп моддалар.

6) Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва улардан олдин бўлган прекурсорлар.

Тегишли ҳужжатлари тақдим этилган тиббий кўрсатмалар бўйича қабул қилинган дори-дармон воситалари ушбу тоифага кирмайди.

7) Инсон органи ва тўқималари, шунингдек, қон ва унинг компонентлари.

8)Божхона иттифоқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган рўйхат бўйича озонга зиён этказувчи моддалар;

9)Божхона иттифоқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган рўйхат бўйича ўсимликларни ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган воситалар;

10) Биологик сув ресурсларни овлаш ва тутиш асбоблари;

– балиқ тўрлари, синтетик нейлон ёки бошқа полиамид ҳамда ипининг диаметри 0,5 мм дан кам бўлган ва тешикларининг ўлчами 100 мм дан кам бўлган синтетик моноиплардан иборат узеллар;

– электр тутиш системалари ва мосламалар.

11) 18 ёшга тўлган бир шахсга умумий ҳажми 5 литрдан ортиқ этил спирти ва алкогол маҳсулоти.

12) 200донадан ортиқ сигарет ва 50 донадан ортиқ сигара, ёки 250 граммдан ортиқ табак, ёхуд 18 ёшга тўлган бир шахсга умумий оғирлиги 250 граммдан ортиқ кўрсатилган маҳсулотлар.

13) Асалари, зулук, ипак қуртидан ташқари тирик ҳайвонлар.

14) Ҳар хил турдаги ва ҳолатдаги ўсимликлар, ўсимлик уруғлари.

15) Заргарлик буюмларидан ташқари ҳар хил турдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо тошлар, табиий олмослар.

 

 

Манба: www.uzairways.com

Навигация