Туркум: Мулоҳаза

МИГРАНТЛАР УЧУН МАХСУС СЕМИНАР

  8 апрель, айни тушлик вақти. Соат 11:40. Метронинг Добрынинский бекатидан чиққач, Коровий вал кўчасидаги 5-уйни топгунимча ўн дақиқадан ортиқ вақтим кетди. Бино ичида керакли эшикни излаб ўн дақиқача сандироқлаб юргач, бехос ташрифимнинг асосий сабабчиси Валентина Чупикка рўпара келиб қолдим. Кўринишидан кичкинагина, жисмига номонанд оғир юк кўтариб олган, балки...

РОССИЯ ҲУДУДИДАГИ МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИ ҲАҚИДА 6 АФСОНА

Одатда Россия ҳудудига иш излаб келган меҳнат муҳожирларига омма тарафидан кўплаб асосланмаган айблар қўйилади ва шу айблар асосида мамлакат ҳудудидан қувғин, қамаш ҳамда депорт қилиш каби хулосаларга келинади. Олиб борилган тадқиқотлар асосида меҳнат муҳожирлари ҳақидаги баъзи бир афсоналар уйдирма эканлиги қуйидаги фактлар асосида аниқланди.   1 – афсона. Россия...

Жаноб Президент ва оддий мигрантлар

Бугун миллионлаб ўзбекистонликлар “хушланмайдиган меҳмон” бўлиб турган ўлка раҳбарининг туғилган куни. Одатда бундай кунда мезбонга яхши гаплар, эзгу тилаклар билдирилиши лозим. Аммо одатларимизни ҳисобга олмаганда ҳам, мигрантларнинг катта қисми Президентга нисбатан эътироз билдиришмайди

Мусофирликда топганларим

Мусофирлик, хасталик менинг қисматим эди... Икки ўғилнинг онасиман. Етимлик болани тез улғайтиради, дейишади. Фикран тез ўсади, тезда қандай яшашни мўлжалини олади. Бир-икки йиқилганда атрофдан нажот кутади, ёрдам қўли чўзилмаса ўрнидан ўзи туришга ҳаракат қилади. Мен болаликдан ўзим йиқилиб ўзим ўрнимдан турганман.

«Енгил пул» қаерда… бор? Борми ўзи?

«Ҳа, энди чет элда бели оғримасдан доллар топгандан кейин шу-да. Бундайлар учун пул хазондай гап», деб қўйишади. Афсуски, хўжакўрсинга сарфланаётган ўша пуллар катта машаққат, кўп ҳолларда таҳқиру хўрликлар, йуқотилаётган соғлиқ эвазига қўлга киритилаётганлигидан аксарият бехабар.

Фирибгарлик қилманг, фаррошлар!

“Бугун мени фаррош (дворник) алдамоқчи бўлди. Машинамни тозалаб тургандим, ёнимга кўча супурувчи келди ва ўз-ўзидан менга мурожаат қилди. “Бир кампирнинг уйини тозалагандим, мана бу тангаларни топиб олдим. Қаранг, эски танга экан, сиз бу нарсаларни биласизми?” деди у.

Ҳаммаси ниятга боғлиқ

Аввалига ишонгим келмади, қишлоқдошларимнинг ҳикояларидан рус тилини ўрганиб астойдил ҳаракат қилиб у ерда ҳам ўзларига маъқул ишларни қилиб, Худога шукр, ёмон яшашмаганини эшитиб ҳайратга тушдим. Мен шу ижтимоий тармоқларда ачинарли ҳолатларда ишлаётган юртдошларимизнинг расмлари миямда қолиб кетган экан. Аниқроғи, мен танганинг фақат бир томонини кўриб юрган эканман...

Москвада ўғирланган туфли

"Қўй дўстим, уни ўзи шундоқ ҳам уни Худо уриб мана шунақа феъли туфайли "остин қўл" қилиб қўйибди. Умри харобликда тиланчиликда ўтиб кетаяпти. Унга шу жазони ўзиям етади" деб уни бу ишни қилишдан қайтардим. Айни чоқда бу лўли йигитга насиҳат ҳам қилишни лозим топмадик.

Мен қайтишим керак…

Дадам билан ойим уй қуриш, мени боқиш, ўқитиш учун пул топаман, деб мени ташлаб кетишмаганди... Мен эса болаларимни ташлаб келдим... Одамлар пул деб югураяптилар, аммо маънавий бойлик кетидан қувмаяптилар. Уйларига пул юбораяптилар, болаларнинг қорни тўқ, усти бут, қалби-чи? Меҳри-чи?

Камаяяпмиз, барибир энг кўпи – бизмиз

Россиядаги ўзбеклар уч тоифага бўлинган. Аксариси - тирикчилик илинжида ишлашга келган ҳимоясиз меҳнат муҳожирлари. Иккинчи тоифа энг камида 5 йиллар олдин келиб анча ўрнашган, йўл-йўриқ, ҳақ-ҳуқуқини анча биладиган ўзбеклар.

Навигация