Туркум: Хабарлар

Россияда ўзбекистонлик 21 ёшли йигит ёш болани қутқариш чоғида чўкиб кетди

Россиянинг Новороссийск шаҳрида 10 июль куни ўзбекистонлик йигит ёш болани қутқариш чоғида чўкиб кетди. Фожиа Суджук қумлоғида, чўмилиш учун тақиқланган ерда рўй берган, деб хабар берди Kun.uz рус ОАВга таянган ҳолда. Маълум бўлишича, ёш бола тасодифан сувга тушиб кетган ва уни оқим оқизиб кетган. Ҳалок бўлган йигит дўстларининг хабар...

Россияда болаларни машинада олиб юришнинг янги тартиблари кучга кирди

Россия ҳукумати қарори билан катталар болаларни машинанинг орқа ўриндиғида автоўриндиқ ёки хавфсизлик камаридан фойдаланган ҳолда олиб юришлари мумкин. Худди шундай талаб ўсмирларни юк машинаси кабинасида олиб юришда ҳам амалда бўлади. Агарда бола олд ўриндиқда кетаётган бўлса, болалар ўриндиғидан фойдаланиш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб ўз кучида қолади, деб ёзмоқда Ria.ru. Янги...

Миграция соҳаси такомиллаштирилади, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июль куни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Унда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини тартибга солиш, уларнинг асосий вазифаларини аниқлаш ва чегаралаш, зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш белгиланган....

Тошкентдан Самарқандга Қозоғистон орқали ўтган йўл очилди

11 июль куни Тошкентдан Самарқандга Қозоғистон орқали ўтган M-39 йўли участкаси очилди. 2006 йилда ёпилган ушбу йўл икки шаҳар ўртасидаги масофани 23 километрга қисқартиради. Ушбу йўл орқали фақатгина енгил автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади, юклар ва тижорий мақсадлардаги товарларни олиб ўтиш тақиқланади. Ўзбекистон фуқароси чегарадан ўтишда ҳеч қандай божхона ҳужжатларини...

Долларнинг расмий курси 4000 сўмдан ошди, рубль эса 65 тийинга арзонлашди

Ўзбекистон Марказий банки 11 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларини белгилади. АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги 3986,55 сўмдан 27,95 сўмга қимматлаб, 4014,5 сўмга етди. Евронинг сўмга нисбатан курси эса 33,44 сўмга ошиб, 4568,9 сўмга етди. Айни пайтда Россия рубли 0,64 сўмга арзонлади ва 66,49 сўмни ташкил этди....

Ўзбекистонда чиқиш визаларини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистонда чиқиш визаларини бекор қилиш масаласи юқори даражада муҳокама қилинмоқда. 8 июль куни Президент девони, Бош прокуратура, ИИВ, Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик ва давлат тузилмалари вакиллари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигида ўтказилган идоралараро мажлисда ушбу масалани ҳал этишнинг...

Эслатма: 5 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ватандошлар билан мулоқот қилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан Тўғридан-тўгри мулоқотига қадар бир кун қолди. ТИВ матбуот хизмати кўплаб келаётган саволлар муносабати билан қуйидагиларни маълум қилди: 1. Тўғридан-тўгри мулоқотда Ўзбекистоннинг хориждаги барча муассасалари ва яқинда очилган Ташқи ишлар вазирлигининг минтақавий ваколатхоналари раҳбарлари видеоконференция шаклида иштирок этишади. Тадбир Халқаро пресс-клуб майдончасида бўлиб ўтади. 2....

Мигрантларга хориж ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлаш тақиқланди

Маълумки, 2017 йилнинг 1 июнидан 2013 йил 7 майда қабул қилинган №92 ФЗ Федерал қонун кучга кирди. Унга кўра, Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқаролари РФ ҳудудида тижорий транспортлар, юк ташиш машиналари, автобус ва таксиларни бошқариши, иш берувчилар эса хориж ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган ҳайдовчиларни ишга олиши тақиқланди....

1-ИЮНДАН ХОРИЖ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИГА ЭГА ҲАЙДОВЧИЛАР ИШДАН ЧЕТЛАТИЛАДИ

1 июндан бошлаб, Россия Федерацияси ҳудудида хорижий давлат ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ишлаш таъқиқланиши ҳақидаги қонун кучга киради. Бу ҳақда Госдума қўмитасининг  давлат қурилиши ва қонунчилиги борасидаги  раис ўринбосари Вячеслав Лысаков хабар қилди. 2013 йилда Россия Федарацияси ҳудудида ҳайдовчилик гувоҳномасини  олмаган хорижий давлат фуқаролари ҳайдовчи сифатида меҳнат фаолиятларини таъқиқловчи қонун...

РОССИЯНИНГ ҚОРА РЎЙХАТИНИ 43 МИНГГА ЯҚИН ҚИРҒИЗЛАР ТАРК ЭТАДИ

  Россиянинг бу йилги қора рўйхатини 43 мингга яқин қирғизлар тарк этишини 19 май куни   Қирғизистон Давлат миграция ишлари вакили маълум қилди. Миграция вакилининг хабар беришича, аввалроқ қора рўйхатда турган шахслар сони 180 мингни ташкил қилган. Ҳозирда кунда бу сон 106 минг кишини ташкил қилади. Рўйхатдаги 53 минг киши...

Навигация