Туркум: Хабарлар

Ўзбекистон – Россия маҳсулотлари энг кўп экспорт қилинадиган мамлакат

Россия экспорт маркази Россия экспорт учун энг истиқболли йўналишлар рейтингини янгилади. Ушбу рейтингда Ўзбекистон Польша билан ўрин алмашган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда РБК хабар қилди. РЭЦ хулосасига кўра, Ўзбекистон Россия билан савдо иттифоқларида иштирок этиши, эркин савдо режимлари, савдо комплементарлиги (Россия экспорти савдо тузилмаларининг мазкур мамлакат импорт тузилмалари билан...

Екатеринбургда Россиядаги тўртинчи замонавий миграцион марказ очилди

Россиянинг Свердловский вилояти Екатеринбург шаҳри Сулимова кўчаси 46-уй манзилида Россияга келган хорижликларга хизмат кўрсатувчи замонавий миграцион марказ очилди. Бу ҳақда Znak.com хабар қилди. Марказда тиббий ходимлар, юрист-ҳуқуқшунослар ва бошқа зарур соҳа вакиллари бўлиб, шу жойнинг ўзида ҳар қандай консультацияни олиш мумкин. Электрон навбат ўрнатилган. Болалар учун...

Россияда ўрта осиёлик мигрантларга муносабат яхшиланмоқда

Россияда мигрантларга бўлган муносабат ўтган йилларга нисбатан яхшиланган. “Левада-центр” тадқиқотлари натижаларини таҳлил қилган “Известия” шундай хулосага келди. Жорий йил июль ойида Россияда этнофобия даражаси кузатувлар олиб борилаётган 2004 йилдан буён энг паст натижани қайд этган. Ҳеч бўлмаса битта миллат вакилларининг мамлакатда яшашини чеклаш керак, деган россияликлар...

Ўзбекистонда ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб қилиш тақиқланди

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилги пахта ҳосилини йиғиб олишга вояга етмаган ёшлар ҳамда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари ташкилотлари ва ходимларини жалб этишни қатъиян тақиқлади. 15 август куни АҚШ Сенатнинг халқаро муносабатлар бўйича Қўмитаси делегацияси билан учрашувда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдиновнинг хабар...

Медведев Қозон шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилишини тасдиқлади

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қозон шаҳрида Ўзбекистон бош консуллигини очиш ҳақидаги фармойишни имзолади. Фармойишга кўра, Қозондаги бош консуллик Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Татаристон, Удмуртия, Чувашия, Пермь ўлкаси, Нижегород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов ва Ульяновск вилоятлари ҳудудини қамраб олади. Аввалроқ Владивостокда Ўзбекистон бош консуллиги очилиши хабар берилганди....

Ўзбекистонда 2019 йилдан овир бекор қилиниб, чет элга чиқиш учун янги паспорт жорий этилади

Ўзбекистонда 2019 йилнинг  1 январидан бошлаб чиқиш стикерлари бекор қилиниб, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни шу ҳақдаги қарорни имзолади.

Россияда ишлаётган мигрантларнинг 60 фоизи маълумотли ва мутахассисликка эга

Этносиёсий ва минтақавий тадқиқотлар маркази (ЭМТМ) ўтказган тадқиқотларда иштирок этган мигрантларнинг тахминан 60 фоизи ўз ватанида маълумотга ва мутахассисликка эга бўлганини маълум қилган. Мутахассисларнинг тасдиқлашича, мигрантлардаги асосий муаммо, бу – тил билмаслик. Бу ҳолат Россия ҳамжамиятига интеграцияни чекламоқда, дейилади тадқиқотда. “2011 ва 2017 йилларда ўтказилган тадқиқот...

Россияда қонуний ишлаётган мигрантлар сони ортмоқда

Россия Федерациясидаги меҳнат миграцияси масаласида қонуний ишловчи мигрантлар сонининг ортаётгани кузатилмоқда. Бу ҳақда Этносиёсий ва минтақавий тадқиқотлар маркази (ЭМТМ) экспертларига таяниб Ng.ru хабар қилди. Марказ маълумотларига кўра, сўнгги вақтларда миграцион оқим нисбатан сусайган, ўтган йил давомида ойликларнинг пастлиги, иш ўринларининг қисқаргани ва бошқа сабаблар билан 1...

Ўз уйига 315 чет элликни рўйхатга қўйган тюменлик қўлга олинди

  Тюменда ўтказилган текширув мобийнида Маршал Захаров кўчасидаги квартираларнинг бирида Россия миграцион қонунчилигини бузиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Аиф-Тюмень Россия ИИВнинг Тюмен вилояти бўйича бошқармасига таяниб хабар қилди. Полиция ходимларининг аниқлашича, аввал судланган тюменлик аёл 2017 йилнинг январидан июлига қадар ўз квартирасига МДҲ давлатларидан бирининг 315 нафар фуқаросини...

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон, Туркия ва Оманга ҳам қонуний ишлашга боришлари мумкин

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Қозоғистон, Туркия, Оман султонлиги билан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ташкилий равишда ушбу мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишларини таъминлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда 10 август куни Урганч шаҳрида “Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари” мавзусидаги...

© 2016-2018 www.migrant.mobi, Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

Навигация