Туркум: Ўзбекистон хабарлари

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ДАВЛАТИ ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР УЧУН ВИЗА БЕРИШНИ ОСОНЛАШТИРАДИ

Сўнгги хабарларга кўра, Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун квоталар сонини оширишга қарор қилган. Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов ва Корея Республикаси элчиси Квон Ён 22 апрел куни Корея республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини танлаб олиш механизмларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги матбуот-хизмати хабарига...

Ўзбекистон чиқиш стикерларини бекор қилиб, ички паспортни жорий этади

Ўзбекистонда чиқиш стикерларини бекор қилиш ва ички паспортни жорий этиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистонда паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Бунга Президентнинг айни пайтда муҳокамада бўлган 2017−2021 йилларда мамлакатни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳаси гувоҳлик бермоқда. Таъкидланишича, мутасадди органлар жорий йилнинг учинчи чорагигача мазкур масала юзасидан таклиф...

Ўзбекистонликлар Польшада ишлашлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини Польша давлатига меҳнат миграциясини йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги.

Ўзбекистонда Россияда ишлашни хоҳловчилар учун миграция маркази очилиши мумкин

Тез орада Ўзбекистонда янги миграция маркази очилиши мумкин. Шунингдек, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар учун куну тун ишлайдиган махсус “ишонч телефони” ишга тушиши маълум қилинди. “Ишонч телефонлари” орқали ўзбекистонлик мигрантларнинг турли саволларига зудлик билан жавоб берилиши, қийин аҳволга тушиб қолган вазиятда қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилиши мумкин.

Ташқи ишлар вазирининг виртуал қабулхонаси очилди

2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Тошкентда «Газель» ва Mercedes иштирокида фожиали ЙТҲ содир бўлди

Фото: © Sputnik/ Наталья Селиверстова Бир неча кун муқаддам Тошкент кўчаларидан бирида, йирик “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуаси яқинида ўлим билан якунланган дахшатли ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди «Новости Узбекистана» портали. Ушбу авария суратлари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан эълон қилинди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, транспорт воситалари бир-бирига юзма-юз тўқнашган, кучли зарба...

Москвадаги хиёбонга Ислом Каримов номи берилади

Москва марказидаги хиёбон Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номи билан аталади. Мазкур маскан Якиманка туманида республиканинг консуллик бўлими ҳамда меҳмонлар уйи яқинида жойлашган, дея хабар қилди «Газета.uz» Москва Мэрияси сайтига асосланган ҳолда. Россия ва Ўзбекистоннинг илм-фан, сиёсат ва санъат намоёндалари шаҳар раҳбариятига консуллик яқинидаги номсиз хиёбонни Ислом Каримов номи билан аташ...

Ўзбекистон аҳолиси сони йил бошидан буён 401,8 минг нафарга кўпайди

Ўзбекистон аҳолиси сони 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 31 миллион 977,1 минг кишини ташкил қилди. Йил бошидан буён аҳоли сони 401,8 минг нафарга кўпайди ва бу 1,3 фоизлик ўсишни кўрсатади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» электрон авиабилетлар савдосини бошлайди

18 октябрдан бошлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси онлайн банд қилиш ва авиабилетларнинг тўлов қийматини UzCard банк карталари воситасида сотиш хизматларини кенгайтирмоқда. Хизматлар авиабилетлар савдосининг амалдаги тартибига мувофиқ ва тўлов UzCard пластик картаси воситасида амалга оширилади.

Навигация