Туркум: Ўзбекистон хабарлари

Колпинодаги ёнғинда ҳалок бўлганлар жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари 17 июль куни Урганч шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси берган маълумотга таяниб хабар қилди. Жасадлар Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси кўмагида Ўзбекистонга олиб...

Ўзбекистонликлар хорижда туриб пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин

Хорижий давлатда бўлиб турган ва саломатлиги сабабли  Ўзбекистонга бориш имкониятига эга бўлмаган пенсионерлар республиканинг хориждаги дипломатик ёки консуллик муассасалари орқали пенсия ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин. Бунда хориждаги дипломатик ёки консуллик идорасига мурожаат қилиб, доимий яшаш далили йўқлигини тасдиқлаш талаб қилинади. Ўзбекистон ҳукумати давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиблари тўғрисидаги низомга...

Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар жасадлари Ўзбекистонга олиб келинади

Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги омборда 13 июль куни юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган етти ўзбекистонликнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабар беришларича, 13 июлдан бери Колпинода бўлиб турган Ўзбекистон элчихонаси ходимлари 15 июль куни Санкт-Петербург шаҳри тергов...

Хорижга чиқиш паспортларини жорий қилиш 2019 йилдан бошланиши мумкин

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортларини амалда жорий қилиш масаласи ижобий ечим топса унинг берилиши 2019 йилдан босқичма-босқич бошланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Хорижга чиқиш паспортларни жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш билан идоралараро махсус ишчи гуруҳи шуғулланмоқда. Режага асосан, амалдаги биометрик паспорт Ўзбекистон ҳудудида паспорт эгасининг...

Миграция соҳаси такомиллаштирилади, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июль куни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Унда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини тартибга солиш, уларнинг асосий вазифаларини аниқлаш ва чегаралаш, зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш белгиланган....

Тошкентдан Самарқандга Қозоғистон орқали ўтган йўл очилди

11 июль куни Тошкентдан Самарқандга Қозоғистон орқали ўтган M-39 йўли участкаси очилди. 2006 йилда ёпилган ушбу йўл икки шаҳар ўртасидаги масофани 23 километрга қисқартиради. Ушбу йўл орқали фақатгина енгил автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади, юклар ва тижорий мақсадлардаги товарларни олиб ўтиш тақиқланади. Ўзбекистон фуқароси чегарадан ўтишда ҳеч қандай божхона ҳужжатларини...

Долларнинг расмий курси 4000 сўмдан ошди, рубль эса 65 тийинга арзонлашди

Ўзбекистон Марказий банки 11 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларини белгилади. АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги 3986,55 сўмдан 27,95 сўмга қимматлаб, 4014,5 сўмга етди. Евронинг сўмга нисбатан курси эса 33,44 сўмга ошиб, 4568,9 сўмга етди. Айни пайтда Россия рубли 0,64 сўмга арзонлади ва 66,49 сўмни ташкил этди....

Ўзбекистонда чиқиш визаларини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистонда чиқиш визаларини бекор қилиш масаласи юқори даражада муҳокама қилинмоқда. 8 июль куни Президент девони, Бош прокуратура, ИИВ, Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик ва давлат тузилмалари вакиллари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигида ўтказилган идоралараро мажлисда ушбу масалани ҳал этишнинг...

Эслатма: 5 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ватандошлар билан мулоқот қилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан Тўғридан-тўгри мулоқотига қадар бир кун қолди. ТИВ матбуот хизмати кўплаб келаётган саволлар муносабати билан қуйидагиларни маълум қилди: 1. Тўғридан-тўгри мулоқотда Ўзбекистоннинг хориждаги барча муассасалари ва яқинда очилган Ташқи ишлар вазирлигининг минтақавий ваколатхоналари раҳбарлари видеоконференция шаклида иштирок этишади. Тадбир Халқаро пресс-клуб майдончасида бўлиб ўтади. 2....

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ХОРИЖДАГИ ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР УЧУН МАХСУС САЙТ ОЧДИ

  Шу йилнинг март ойидан бошлаб ТИВ consul.mfa.uz сайтида “онлайн маслаҳат” модулини ишга туширди. Бу ҳақда ташқи сиёсий муассасаларининг матбуот хизмати хабар қилди. Модул хориж давлатларидаги Ўзбекистон давлати фуқароларининг консул хизматлар борасида юзага келадиган муаммоларни енгиллатиш ҳамда бартараф этиш мақсадида тузилган. Сайтда қуйидаги хизматлар борасида маълумотлар берилган: Ўзбекистон давлатига қайтиш учун...

Навигация