Туркум: Ўзбекистон хабарлари

Минскда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Ўзбекистон Беларусь пойтахти Минск шаҳрида мамлакат элчихонасини очади. Яқин вақтларда элчининг тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь бош вазири Андрей Кобяков билан 2 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди, дея хабар берди Газета.uz. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йилда ўрнатилган. Беларуснинг Тошкентдаги элчихонаси...

Соипов АҚШда радикал гуруҳлар таъсирига тушиб қолган

Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги «Жаҳон» Ахборот агентлиги Сайфулло Соипов тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим этди. 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси 31 октябрь куни Нью-Йоркда теракт содир этганликда гумон қилинмоқда. «Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари мазкур гумонни тасдиқлайди», — дейилади хабарда. Соипов Сайфулла Хабибулаевич 1988 йил 8 февралда Тошкентда туғилган. 2005 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлаган, 2005—2009...

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 16 фуқароси қулликдан озод этилди

Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги махсус амалиёт вақтида 16 нафар ўзбекистонлик қулликдан озод этилди, деб хабар бермоқда Kun.uz Sputnik Қозоғистонга таяниб. Уларнинг орасида ёш болали аёл ҳам бор. Одамлар Костанайдаги тегирмон комплексларидан бирида бўлишган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, ёнларида ҳужжатлари бўлмаган. Иш берувчи паспортларни махсус сейфда сақлаган. Бу ҳақда «Қозоғистон жинсий...

Ўзбекистонлик шахс Нью-Йоркда теракт содир этди: 8 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди

Ўзбекистонлик шахс Нью-Йоркда теракт содир этишда гумон қилинмоқда, дея хабар қилди “Газета.uz” РИА Новости хабарига таянган ҳолда. Сешанба куни Манхэттенда юк машинаси бир неча кўчада велосипед йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланиб, ўз олдидан чиққан пиёдалар ва велосипедчиларни босиб кетган, шундан сўнг мактаб автобуси билан тўқнашиш содир этишга ҳаракат қилган. Ҳайдовчи полициячилар...

Ишчи мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциациясининг (Россия) Ўзбекистондаги ваколатхонаси рўйхатдан ўтказилди

Адлия вазирлиги Ишчи мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциациясининг (Россия) Ўзбекистондаги ваколатхонасини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида хабар берилган. Ваколатхонанинг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон  ҳудудида ассоциациянинг манфаатларини ифода этиш, Россия  ва Ўзбекистон  ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро алоқа ва ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг миграция муаммоларини ҳал этишдаги...

Қозоғистондан Ўзбекистонга автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Қозоғистон парламенти юқори палатаси депутатлари Ўзбекистон билан халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар, хусусан, йўловчи автобуслар қатновини йўлга қўйиш ҳақида ўзгартириш киритилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда РИА Новости. Сентябрь охирларида мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқилган ва республика парламентининг қуйи палатаси томонидан маъқулланганди. Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири Женис Қосимбекнинг...

Ёшлар Иттифоқи мардикор ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкентнинг Яшнобод, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларидаги бир марталик иш бериш бюроларида меҳнат қилаётган ёшлар билан суҳбатлар ўтказди, деб хабар қилинди ташкилотнинг Фейсбукдаги расмий саҳифасида. «Бугунги кунда мардикор бозорларида ёшларнинг меҳнат фаолияти расмийлаштирилмаган. Мавсумий ишларда ишловчи ёшларнинг ҳуқуқларини тўла даражада ҳимоя қилиб бўлмаслик ҳолатлари мавжуд. Суҳбатлар давомида...

Ўзбекистон компанияси Россия футбол термасига ҳомийлик қилади

Россия бозорига GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган Ravon автомобилларини тақдим этувчи «Равон Моторс Рус» компанияси Россия миллий футбол термасининг расмий ҳомийсига айланди. Компания сайтида хабар қилинишича, ҳамкорлик октябрда Россия термасининг Жанубий Корея ва Эрон билан 7 ва 10 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган икки учрашувдан бошланади. Келгусида Ravon терма жамоанинг 2018 йилги жаҳон чемпионатида...

400 минг ўзбекистонлик РФ “қора рўйхат”идан ўчирилиши мумкин

Ўзбекистон Россия Федерациясидан депортация қилинган ва “қора рўйхат”га киритилган 400 минг нафар Ўзбекистон фуқаросини рўйхатдан чиқариш бўйича ишларни амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи вазифасини бажарувчи Хўжабаҳлил Асамов маълум қилди. “Ҳозирда Агентлик россиялик ҳамкорлар билан меҳнат мигрантларини ушбу “қора рўйхат”дан чиқариш ва РФга киришга тақиқ...

Россиядан қайтаётган “телеграмчилар” смартфонларидаги порнографик файллар сабабли ушланди

Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари Россиядан қайтаётган фуқаролар смартфонларининг “Телеграм” папкасида Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тақиқланган порнографик мазмундаги фото ва видео файллар мавжудлигини аниқлади. Жумладан, “Келес” темир йўл чегара божхона постида “Новосибирск-Тошкент” йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчиси фуқаро Ж.Жумаевда (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) йўловчи божхона декларациясида...

Навигация