Туркум: Россия хабарлари

РОССИЯ МИГРАНТЛАР УЧУН «ЗАПРЕТ»НИ ИККИ МАРТАГА ҚИСҚАРТИРДИ

Шу билан бирга Россияда фуқароликни олганлар сони қисқарган, ўтган йилда бу кўрсаткич 62 мингга яқинни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда 59 мингга яқин қайд этилган. Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияга киришни таъқиқлаш 2017 йилнинг биринчи кварталида ўтган йилдагига нисбатан 2,4 мартага қисқарган. 2016 йилда бу кўрсаткич 92...

«ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОЛАРИГА НИСБАТАН МИГРАЦИЯ АМНИСТИЯСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ»

2017 йил 24 март куни интернет тармоғида Тожикистонлик мигрантларга нисбатан миграция амнистияси эълон қилингалиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Шунга ўхшаш амнистия март ойида Молдовалик мигрантларга нисбатан амалга оширилганди. Афсуски, ушбу амнистия бўйича ҳеч қандай қонун ёки ҳукумат қарори қабул қилинмаган ва бундай қилиш режалаштирилмаган ҳам. Шунинг учун кейинчалик эҳтиёж...

Тулада ўзбекистонлик мигрант бир умрга қамалди

Ўтган йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Туладаги қотиллик бўлди. Сирожиддин Шералиев 2015 йил 29 май куни тонгга яқин Косая Гора қишлоғида бир оиланинг 5 аъзосини пичоқлаб ўлдирди, қурбонларнинг 3 нафари ёш болалар эди. Яна 1 киши ва бир қизалоқ Сирожиддиннинг ҳамласидан жароҳатланган, аммо улар қочиб жон сақлаб қолишган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида сайлов участкаси ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида Тошкент шаҳар 14-сайлов округига бириктирилган 26-сайлов участкаси ташкиллаштирилди", - дея маълум қилди элчихона матбуот хизмати “Таянч.ру”га.

“Сахарово” мигрантларни иш билан таъминлайди

Москва Кўптармоқли миграция марказида чет эллик фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Меҳнат биржаси фаолият юритмоқда. Москва шаҳрига ишлаш учун ташриф буюрган чет эл фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш жараёни тугагунича, ўзлари учун керакли ишни ҳам марказнинг ўзида топишлари мумкин.

“Таянч.ру” Москва Кўптармоқли миграция маркази билан ҳамкорлик бошлади

Россиядаги мигрантларга ўзининг “Мигрант” мобиль иловаси ҳамда “Таянч.ру” сайти ва газетаси билан ахборот-сервис хизматларини кўрсатиб келаётган “ЛексМобайл” юридик фирмаси мигрантлар орасида “Сахарово” номи билан машҳур Москва Кўптармоқли миграция маркази билан доимий ҳамкорликни бошлади.

Волгоградлик аёл 5 минг рубль учун ўзбек билан никоҳдан ўтди

Ўтган йилнинг январь ойида Волгоград шаҳрида Россия фуқароси бўлган 39 ёшли аёл билан Ўзбекистон фуқароси никоҳдан ўтишган эди. Аммо Тракторозаводский туман прокуратураси “тўй”ни бузди.

Петербургда ўзбекистонлик ишчи 20 метр баландликдан қулаб жон берди

Ўзбекистонлик мигрант қурилишда пайванд қилаётган пайтида баландликдан пастга тушиб кетган. Аниқланишича, қурбон бўлган йигит 1993 йилда туғилган ва “Мега ЯП” МЧЖ да ишлаган.

Россия чегарасини ноқонуний кесишга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди

Муқаддам Россияга киришга тақиқ қўйилган Ўзбекистон фуқароси Саратов вилоятининг Озинск туманида Қозоғистон чегараси рухсатнома пунктидан ўтаётган чоғида қўлга олинди, дея хабар берди ФХХ Саратов ва Самара вилоятлари чегара бошқармалари.

Навоийлик йигит Воронежда черков руҳонийсини ўлдирди

Черковни таъмирлашни келишишга руҳонийнинг уйига борган ўзбекистонлик мигрантнинг фикри бузилиб, руҳонийни ўлдиришга қарор қилган. Уни пичоқлаб, пулларини ўғирлаган ва Citroen 104 автомобилида қочаётганда йўл-транспорт ҳодисасига учраган

Навигация