Туркум: Ҳуқуқ

Ҳақ-ҳуқуқингиз учун бепул дарсга марҳамат!

23 октябрь, якшанба куни соат 10:00 дан 17:00 гача “Ҳақ-ҳуқуқ бўйича тренинг” ўтказилади. Мазкур йиғилишни мигрантлар учун бепул юрист Валентина Чупик олиб боради ва дастурда қуйидаги мавзулар муҳокама этилади: - хукумат идоралари вакиллари билан тўғри мулоқот қилиш; - иш излашнинг тўғри йўли; - сизни алдашганида нима қилиш керак; - сизни алдашга...

ИНН рақамини қандай билиш мумкин?

ИНН (солиқ тўловчининг идентификация рақами) – ҳар бир кишининг РФ солиқ идораларидаги шахсий рақамидир. ИНН жисмоний шахснинг даромади ва тўланган солиқлар ҳисобини юргизиш учун керак бўлади. Мазкур код ҳар бир солиқ тўловчига, жумладан РФ га ишлаш учун келган чет эл фуқароларига ҳам бир марта ва бир умрга берилади.

Меҳнат шартномаси: иш берувчи жисмоний шахс бўлса-чи?

Мигрантлардан “Агар иш берувчи жисмоний шахс бўлса, меҳнат шартномаси тузиши шартми?”, деган мазмунда жуда кўп савол берилмоқда. Жавоб битта: Иш берувчи жисмоний ёки юридик шахс бўлишидан қатъий назар, меҳнат шартномаси тузиш шарт.

Патент тўловини қаерда амалга ошириш мумкин?

Фойдали маълумот: Патент учун тўловни қаерда амалга ошириш мумкин ? 1. Миграция марказларида. 2. Барча банк бўлимларида. 3. “Юнистрим” пул ўтказиш тизими орқали. 4. “Сбербанк.Онлайн” мобил дастури орқали банк картаси ёрдамида. 5. “Евросеть” салонларида

Иш стажи ва пенсия мигрантларга қанчага тушади?

Ташқи Меҳнат Миграцияси масалалари агентлиги расмий сайтида чет элда меҳнат қилаётган ёки ишлашга кетаётган ўзбекистонликларга мурожаатнома тарзидаги суратли варақаларни эълон қилди. Унда ўзбекистонликлар чет элда ишлаш билан бирга ватанда иш стажига эга бўлиш, суғурта бадалларини тўлаш тартиби тўғрисида қисқа маълумот берилган.

ПАТЕНТ ТЎЛАШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА МУҲИМ МАЪЛУМОТЛАР

Патентни амал қилиш муддати қандай? Патент бир ойдан ўн икки ойгача муддатга берилади. Патентни амал қилиш муддати бир неча маротаба узайтирилиши мумкин. Шундай бўлсада, патент муддати берилган кунидан 12 ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Патент муддати у учун олдиндан амалга оширилган тўлов давригача узайтирилган хисобланади. Тўлов амалга оширилмаса, охирги амалга...

Одам савдоси: ундан ҳимояланиш мумкин, қачонки…

Одам савдоси қулликнинг замонавий шакли бўлиб, XXI асрнинг энг жиддий, глобал муаммоларидан бирига айланди. Шунинг учун ҳам мазкур трансмиллий жиноят бутун инсониятни ташвишга солмоқда. Нега трансмиллий жиноят дейилади? Трансмиллий жиноятлар дунё хавфсизлигига соя ташлаётган муам­молардан бири ҳисобланади. Қонунчилигимизда ушбу атамага ҳуқуқий таъриф берилмаган. Аммо халқаро ҳужжатлардаги таърифга кўра икки...

ОДАМ САВДОСИ ҚУРБОНИГА АЙЛАНГАНДА..

Аввало, энг яқин расмий шахс - полицияга мурожаат этинг. Улар Сизни одам савдоси қурбонига айланганингизни аниқлаштиришади. Ўз тилингизда гапириш ҳуқуқига эгасиз. Полицияга мурожаат этишдан олдин қўшимча маълумотга эга бўлишни истасангиз, суратдаги ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Навигация