Мақола

Президент Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Санкт-Петербургда (Россия) Ўзбекистон Бош консуллиги очиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти расмий сайтида хабар қилинди.

Мазкур қарор Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларга сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари миграцион оқими мониторингини юритиш мақсадларида қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда расман 1,7 млн ўзбекистонлик яшаб, меҳнат қилаётганда Россияда Россияда иккита дипломатлик ваколатхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг бири Москвадаги элчихона бўлса, иккинчиси Новосибирскдаги Бош консулликдир. Айни пайтда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Қозон, Ростов-на-Дону, Екатеринбург ва Владивосток шаҳарларида ҳам консуллик муассасаларини очиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Навигация