Мақола

754363823368930-800x533

Иш берувчи ташкилот чет эл фуқаросинини келишув асосида ишга қабул қилишни режалаштирмоқда. Мигрант бошқа ташкилотда ҳам ишлайди.

Ўринли савол туғилади: Бу мигрантни ишга қабул қилиш мумкинми?

Ҳа, чет эл фуқаролари битта патент билан икки компанияда ишлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Вазият:
«Ўзбекистонлик мигрантни юк ташувчи вазифасига ишга қабул қилишни режалаштираяпмиз. Унда ушбу вазифа ёзилган меҳнат патенти бор. Ишчи бошқа ташкилотда ҳам ишламоқда, бизда эса келишув асосида ишлайдиган бўлаяпти. Уни қабул қилишга ҳаққимиз борми? Ушбу қабул тўғрисида миграция хизматини хабардор этиш лозимми?»

Қарор:
Чет эл фуқаросини ишга қабул қилишга ҳаққингиз бор. Қабул тўғрисида миграция хизматига билдирилиш лозим. Патентнинг ўтиши ҳудуд бўйича чекланган, ушбу хужжат фақат берилган ҳудудда амал қилади. (п. 16 ст. 13.3 Федерального закона от 25.07.02 № 115-ФЗ).
Бундан ташқари, патентда хизмат вазифаси, мутахассислиги ёки меҳнат фаолиятининг тури ёзилган бўлиши мумкин. Агар шундай белгилаш бўлса, ишчи айнан патентда кўрсатилган вазифада ишлаши мумкин. Аммо иш жойининг сони бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.
Шу боис, гарчи бошқа ташкилотда юк ташувчи бўлиб ишласа-да, ишчини қабул қилиш ҳуқуқига эгасиз. Бироқ ишчининг меҳнат патентида кўрсатилган вазифасидан бошқа ишга қабул қилиш мумкин эмас. Акс ҳолда, бундай қонунбузарлик учун ФМХ бўлими томонидан ташкилот раҳбариятига жарима солиши мумкин (ч. 4 ст. 18.15 КоАП РФ).

Аниқлик киритиш:
Чет эллик билан шартнома тузиш ва бекор қилиш тўғрисида ташкилот жойлашган ҳудуддаги ФМХ бўлимига хабар бериш лозим. Муддати — шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш куни (п. 8 ст. 13 закона 115-ФЗ).

Билдирги шакли Россия ФМХ нинг 28.06.10 № 147 буйруғига 19-иловасида келтирилган. Билдирги берилмаган ҳолда, патентсиз чет эллик ҳолати жаримаси миқдоридаги каби жарима белгиланади (ч. 4 ст. 18.15 КоАП РФ).

Манба: http:www.glavbukh.ru

Навигация