" />
" />

Мақола

Ўзбекистон ва Қозоғистон 5 январь куни Тошкент-Чимкент-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри автобус қатновини йўлга қўяди. 

Шу куни илк рейс амалга оширилади. Келгусида ҳар куни эрталаб соат 6дан 20гача бир соат оралиқда мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Автобуслар “Тошкент” (Ўзбекистон) ва “Чимкент” (Қозоғистон) автовокзалларидан қатнайди, деб хабар берди Sputnik.

«Ушбу маршрутнинг умумий масофаси 145,2 км бўлиб, манзилга уч соатда етиб борилади. Автобус ва йўловчилар “Ғишткўприк” (Ўзбекистон) ва «Жибек Жоли» (Қозоғистон)» назорат-ўтказув пунктлари орқали ўтади”, — деб маълум қилди Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлигидаги манба.

Автобус ва йўловчилар ҳамда уларнинг юклари божхона ва чегара пунктидан навбатсиз, пиёда ўтувчилар оқимидан алоҳида тартибда биринчи навбатда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 17 ноябрда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро автомобил қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича баённома кучга кирганди.

 

Навигация