Мақола

Россиянинг Владимир вилояти транспортда линия бўлими жума куни ўзбекистонликлар кетаётган автобус ва йўловчи поезди иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган чет элликларга нисбатан ноқонуний миграция иши бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар қилди.

“РФ ЖК 322-модда 1-қисм (Ноқонуний миграцияни ташкил этиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди”, – деди агентлик суҳбатдоши.

“Сафар ташкилотчиси аниқланди, у – 1981 йилда туғилган Қозоғистон Республикаси фуқароси”, – дея қўшимча қилган полиция вакили.

Унинг сўзларига кўра, РФ ЖКнинг мазкур моддаси бўйича кўзда тутилган энг кўп жазо муддати 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳисобланади.

Очилган жиноий иш доирасида тергов тадбирлари олиб борилмоқда.

Йўловчи автобуси ва «Санкт-Петербург – Нижний Новгород» йўналишида қатновчи поезд тўқнашуви 6 октябрга ўтар кечаси Владимир вилоятининг Петушинский туманида Покров станцияси ҳудудидаги темир йўл ўтиш жойида содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 57 йўловчи ва ҳайдовчи бўлган. Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, автобусда 55 нафар Ўзбекистон фуқароси ва икки нафар ҳайдовчи, Қозоғистон фуқаролари бўлган, ҳайдовчилардан бири ҳаётдан кўз юмган.

ЙТҲ натижасида жабрланмаган 17 нафар ўзбекистонликка нисбатан эса РФ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 18.8-модда 1.1-банди бўйича (чет эл фуқароси томонидан Россия Федерацияси бўлиш режимининг бузилиши) маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома тузилди.

Навигация