Мақола

3 августдан эътиборан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг янгиланган веб-сайти http://migration.uz/uz/ фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Сайт ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлади. Сайтнинг Агентликнинг ҳамкор давлатларига оид саҳифалари мавжуд. Ундан сиз ташкилотнинг бўлимлари, уларнинг фаолияти, меъёрий ҳужжатлари билан танишишингиз мумкин. Шунингдек сайтда анкета ва уни тўлдириш тартиби бўйича видео-кўрсатма ҳавола этиладики, у орқали хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишни истаган фуқаролар бевосита жавоб учун қулай анкета тўлдиришлари мумкин бўлади. Сайтдан фуқаролар айни пайтда долзарб вакансиялар – хорижий давлатлардаги иш ўринлари борасида ахборот олишлари мумкин.

Сайтнинг ўзбек тилидаги материаллари жойлаштирилишда давом этмоқда. Рус ва инглиз тилларидаги материаллар яқин кунларда жойлаштирилади.

Навигация