Мақола

Ўзбекистон пойтахти ва бошқа шаҳарлар аэропортларида 1 январдан икки йўлак (коридор) тизими ишга тушди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, биринчилардан бўлиб Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида ушбу тизим ишга тушган. Шунингдек, Термиз аэропортида ҳам икки коридор фаолиятини бошлаган.

Эндиликда мамлакат халқаро аэропортларида жисмоний шахслар нотижорий мақсадлар учун товарларни декларация қилиш шакллари сифатида божхона операцияларини амалга ошириш учун «яшил» ва «қизил» коридорлардан бирини танлашлари мумкин.

Йўловчиларга тушунарли ва қулай бўлиши учун Давлат божхона қўмитаси икки коридор тўғрисида батафсилроқ маълумот берувчи видеоролик ҳам тайёрлаган.

Навигация