Мақола

Россия ҳукумати юқори малакали чет эллик ишчиларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида Россия солиқ резиденти мақомини олиш жараёнини соддалаштирмоқда. Бу борада қонунчиликка киритиладиган ўзгаришлар кейинги йилнинг охиригача кучга кириши кутилмоқда, дея хабар қилди “Известия”.

Ҳозирча юқори малакали чет эл ишчиларини жалб қилиш учун солиқ резидентлигини олиш жараёнини қандай тарзда соддалаштириш ҳақида эълон қилгани йўқ. Тез орада бу ҳақдаги ҳужжат лойиҳаси ҳукумат томонидан тасдиқланади.

Солиқ резиденти – бу Россияда йилига 183 кундан кам бўлмаган муддатда узлуксиз равишда бўлган чет эл фуқароси. Агарда чет эллик мамлакатда ушбу муддатдан кам вақт бўлиб, ишласа, унинг иш ҳақидан 30 фоиз миқдорида солиқ ушлаб қолинади. Россияда расман бўлиб турган 183-кундан бошлаб чет эл фуқароси резидент ҳисобланиб, барча фуқаролар каби 13 фоиз миқдорида солиқ тўлашни бошлайди. Аввал ушлаб қолинган 30 фоиздан 17 фоизи қайтариб берилади. Бироқ бунда юқори малакали мутахассиснинг ойлик маоши 167 минг рублдан ортиқ бўлиши керак.

Амалда юқори малакали чет эллик мутахассисга жисмоний шахслардан олинадиган солиқнинг 13 фоизи миқдоридаги солиқ имтиёзи тақдим этилган ва бу унинг солиқ резиденти эканига боғлиқ эмас эди. Янги тартиб зарур маълумотномаларни олиш жараёнини соддалашиши билан ажралиб туради.

Юристларнинг маълум қилишича, ўзгаришлар Марказий Осиёдан келган мигрантларга тааллуқли эмас. Боиси улар патент асосида фаолият кўрсатади.

Навигация