Мақола

Россияда ярим йилдан ортиқ муддат яшаётган мигрантлар ўз миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдалана олмайдилар ва улар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари учун қайтадан имтиҳон топширишлари лозим. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга киритилган мазкур ўзгартиш норматив-ҳуқуқий ахборотлар порталига жойлаштирилди. Ҳужжатда айтилишича, Россия ҳудудида 6 ой яшаган шахсга тегишли чет эл ҳайдовчилик гувоҳномалари қонуний кучга эга эмас деб ҳисобланади.

Кўрсатиб ўтилган чеклов Қирғизистон фуқаролари ҳамда Евроосиё иқтисодий кенгашига аъзо давлатлар фуқароларига тааллуқли эмас.

Қолган ҳолатларда автоҳаваскорлар Россия миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишлари, яъни имтиҳон топширишлари лозим.

Навигация