Мақола

Адлия вазирлиги Ишчи мигрантларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциациясининг (Россия) Ўзбекистондаги ваколатхонасини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида хабар берилган.

Ваколатхонанинг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон  ҳудудида ассоциациянинг манфаатларини ифода этиш, Россия  ва Ўзбекистон  ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро алоқа ва ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг миграция муаммоларини ҳал этишдаги тажрибасини ўрганиш ҳисобланади.

Ваколатхонанинг жойлашган манзили: Тошкент шаҳри Миробод тумани Ойбек кўчаси 50/59 “А”-уй.

Навигация