Мақола

АҚШ Давлат Департаменти 2019 йил «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар – DV» (Грин Кард) дастурига рўйхатга олиш даври 2017 йил 3 октябрдан 2017 йил 7 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди.

Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар – DV» дастури орқали 50 000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи виза ажратади. Визалар сўнгги беш йил мобайнидаги иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ визалар миқдори белгиланади. Дастурнинг қатъий талабларига жавоб берувчи визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради.

Мурожаат қилувчилар DV дастурида 2017 йил 3 октябрь, cешанба куни, Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошлаб рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатга олиш даври 2017 йил 7 ноябрь, сешанба куни, Тошкент вақти билан 22:00да тугайди. Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш даврида http://www.dvlottery.state.gov саҳифаси орқали топширилиши шарт. DV лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди. Барча мурожаатчилар аризаларининг мақомини кейинчалик текшириш учун, аризаларини топшириб бўлганларидан сўнг, ўз тасдиқлов варақларини босмадан чиқариб, сақлаб қўйишлари шарт. Мурожаат этувчиларга аризаларини топшириш учун рўйхатга олиш даврининг сўнгги ҳафтасигача кутмаслик тавсия этилади. Дунё бўйича талабнинг ўта юқорилиги интернет саҳифаси ишининг секинлашувига олиб келиши мумкин. 2017 йил 7 ноябрь соат 22:00 дан кейин бирорта ҳам ариза қабул қилинмайди.

2018 йил 1 майдан бошлаб, қатнашчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи варақларидан фойдаланиб, Давлат департаментининг интернет саҳифасида иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларига ўтиш учун танланган ёки танланмаганликлари ҳақида маълумотларни билиб олишлари мумкин. Мурожаатчиларга ўз тасдиқлов варақларини принтерда чоп этиб олишни ва 2019 йил 30 сентябрга қадар, улар лотереяда ғолиб бўлган ёки бўлмаганликларидан қатъий назар, сақлаб қўйишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

DV Лотереясининг талабларига жавоб бериш учун мурожаат этувчи ушбу лотереяда қатнашиши мумкин бўлган давлатлардан бири, шу жумладан, Ўзбекистондан бўлиши ва ўрта мактаб даражасига тенг маълумотга эга бўлиши керак. Ариза топшириш ва талабларга жавоб беришга оид қўшимча маълумот АҚШ Давлат департаментининг https://travel.state.gov/content/visas/en/immigrate/diversity-visa/instructions.html саҳифасида эълон қилинган «DV-2019 дастур йўриқномаси»дан олиниши мумкин.

Гарчи кўплаб компаниялар «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар» дастурига ариза топшириш бўйича ўз хизматларини таклиф этсалар ҳам, уларнинг хизматларидан фойдаланиш шахснинг лотереяда ғолиб бўлиш эҳтимоллигини ҳеч қайси йўл билан оширмаслигини маълум қиламиз. Баъзи ҳолларда эса, айрим фирмалар ғолиблардан катта миқдорда пул талаб қилишади ёки товламачилик билан шуғулланишади. Шуни ҳам унутмангки, DV лотереясида ғолиб бўлган шахс АҚШ элчихонаси ёки Консуллик бўлимига ўз виза суҳбати учун келгунига қадар, АҚШ Давлат департаменти мазкур дастур бўйича ҳеч қандай тўловлар олмайди. Дастур қатнашчиларига виза суҳбатига келишдан аввал «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар» дастури бўйича тўловлар амалга оширишни сўраб йўлланган ҳар қандай хат ёки эълонлар фирибгарлар иши бўлиб, бундай хат-хабарларга ишонмаслик керак.

АҚШ элчихонаси «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар» дастурида қатнашишни истаган барча кишиларга шуни маълум қиладики, элчихона ва АҚШ Давлат департаменти мазкур лотерея ва унинг талаблари бўйича ягона ваколатли маълумот манбаларидир. 2017 йилнинг 5 октябрида, шуннигдек, 12 октябрь, 19 октябрь ва 26 октябрда элчихона DV лотереясини муҳокама қилиш учун жамоат учун очиқ бўлган Интернет-чат ўтказади. АҚШ элчихонаси YouTube тармоғининг https://www.youtube.com/watch?v=P3-K23vuFu8&feature=youtu.be манзилида DV дастури ҳақида маълумот берувчи ўзбек тилидаги видеолавҳани омма эътиборига тақдим этди. Бир ой давомида элчихона DV лотерея дастурига оид маълумот ва маслаҳатларни Твиттер ва Фейсбук каби ижтимоий тармоқ саҳифаларида чоп этади. DV 2019 дастури бўйича қўшимча маълумотлар ва омма учун ўтказилиши режалаштирилган тадбирларимиз ҳақида маълумот олиш учун элчихонанинг https://uz.usembassy.gov/visas/immigrant-visas/immigrant-visas-diversity-visa-program/ манзилида жойлашган Интернет саҳифасига мунтазам кириб туришингизни

Навигация