" />
" />

Мақола

2018 йилда Россия ҳудудларида ҳар ойлик патент тўлови қиймати аниқ бўлди.

Кўпчилик ҳудудларда мигрантлар учун патент қиймати ошди. Масалан, Москвада –  4200 рублдан 4500 рублга, Московский областда – 4000 рублдан 4300 рублга,  Санкт-Петербургда эса – 3000 рублдан 3500 рублга кўтарилди.

Тўлов қийматининг ортганига асосий сабаб, Россиянинг кўпчилик регионлари Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг (Минэкономразвития) барча регионлар учун ягона бўлган коэффицент-дефлятор бирлигини кутмасдан маҳаллий меҳнат бозорлари хусусиятларидан келиб чиқиб, ўз коффицент бирликларини ўрнатишганидир. Патент тўловини белгилашда ушбу коэффицент бирлиги  ҳисобга олинади.

Фақатгина уч регионда патент тўлови қиймати пасайди. Булар – город Севастополь, Вологодская ва Ульяновская областлари.

Бир қанча регионларда 1 декаргача ҳудудий коэффицент бирлигини белгиловчи қонунни қабул қилишга улгурилмаганлари учун ушбу регионларда ҳудудий коэффицент бирлиги 1 га тенг ҳисобланади ва бу регионларда патент тўлови 2023 рублни ташкил қилади.

Бу ерда бир нарсани қўшимча қилиш лозим. Бу тўлов қийматлари 2018 йил 1 январдан амалга оширилган тўловлар учундир. 1 январгача 2018 йилгача 2018 йил учун амалга оширилган барча тўловлар 2017 йил миқдоридан келиб чиқиб қилинади ва бундай тўловлар учун мавжуд фарқни тўлаш талаб этилмайди.

2018 йилда Россия регионларида патент тўлови қиймати суратларда:

 

2018 йилда Россия регионларида патент тўлови қиймати жадва шаклида:

Манба: LegalLabor

Навигация