Арҳив: December 2017

Чет эллардаги Ўзбекистон ёшларини ҳимоя қиладиган уюшма ташкил этилди

Адлия вазирлиги «Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатга олди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. Уюшмани ташкил этиш зарурлиги тўғрисида Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг парламентга мурожаатномасида таъкидлаган эди. «Мана, бугунги кунда қанча-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини...

3 ноябрда онасидан тортиб олинган Рухшона оиласига қайтарилди (видео)

3 ноябрда онасидан тортиб олинган Рухшона 28 декабрь куни оиласига қайтарилди. Бу ҳақда «ЛексМобайл» юридик фирмаси раҳбари Ботиржон Шерматов ўз Facebook саҳифасида хабар қилди. «3 ноябрда онасидан тортиб олинган Рухшона бугун кайтариб берилди. Экспертиза натижасига кўра онаси томонидан гуёки тан жароҳати етказилган деган иддао исботланмади», –...

Ўзбекистонда хусусий компаниялар мигрантларни чет элга ишга жўнатиш ҳуқуқига эга бўлади

Ўзбекистон хусусий рекрутинг компанияларга мигрантларни хорижга ишлашга жўнатиш бўйича ҳуқуқ беришни мўлжалламоқда, дея хабар қилди Sputnik. Айни пайтда фуқароларни хорижга ишлашга жўнатиш билан фақатгина Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг тузилмаси – Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги шуғулланиши мумкин. Бироқ мазкур бозорда Ўзбекистон фуқароларини хорижда,...

Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш бўйича битим кучга кирди

21 декабрь куни Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди. Ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 апрелда Россияга амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган эди. Мазкур битим ишчи кучи ҳаракатланиши жараёнини...

Москвада автобус ҳалокатга учради: тафсилотлар ва тахминлар (+фото, видео)

Москвада метронинг “Славянский Бульвар” станцияси яқинида “Мострансавто”нинг шаҳар ташқарисига қатновчи автобуси ер ости ўтиш жойига кириб кетиб, пиёдаларни уриб юборган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, оқибатда 5 киши ҳалок бўлган, 15 гача киши жароҳат олган, уларнинг баъзиларини автобус ғилдираклари остидан чиқариб олишга тўғри келган, дея хабар...

Yandex ўзбек тилини мукаммал билган мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда

АТ соҳасида етакчи бўлган Россиянинг Yandex компанияси ўзбек тилини билган асессорларни ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилган. Муносиб номзодлардан камида (intermediate) инглиз тилини ўрта даражада билиш, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши талаб этилади. Шунингдек, у ишга нисбатан масъулиятли, интернетга алоқадор билимларга эга...

Ўзбекистон Президенти илк бор парламентга Мурожаатнома тақдим этди (видео)

22 декабрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати. Йиғилишда Ўзбекистон тарихида илк маротаба Президентнинг парламентга 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг...

Сахарово Миграция маркази Янги йил таътили кунларидаги иш жадвалини эълон қилди

Сахароводаги Кўп тармоқли миграция маркази байрамолди ва байрам кунларидаги иш жадвалини эълон қилди, дея хабар берди Migranto.ru сайти. Ўтаётган йилнинг сўнгги куни, 31 декабрда қабул :00 дан 12:00 гача бўлади. 2018 йил 1 январдан 8 январгача (январда ҳам) марказ байрам муносабати билан ишламайди. 9 январдан Марказ...

Росстат: Россия аҳолиси 2017 йилда мигрантлар ҳисобига кўпайди

Россия аҳолиси 2017 йилнинг январь-октябрь ойларида 63,5 минг нафарга ошди, дея хабар қилди Росстат. Маҳкама маълумотларига кўра, 2017 йил 1 ноябрь ҳолатида мамлакат аҳолиси 146,9 млн нафарни ташкил этди, дея хабар қилди RG.ru. Бунда аҳолининг кўпайиши миграция билан боғлиқ экани қайд этилди. 10 ой давомида аҳолининг...

Краснодарда Ўзбекистон фуқароси ўз ҳамюртини пичоқлаб ўлдирди

Россиянинг Краснодар ўлкасида ўзбекистонлик 24 ёшли эркак ўз танишининг қотилига айлангани бўйича айблов юзасидан суд олдида жавоб беради, дея хабар қилди Kun.uz. Россия Тергов қўмитасининг Краснодар ўлкаси бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, эркаклар Краснодар транспорт компаниясида ишлашган ҳамда корхона ҳудудида истиқомат қилишган. Терговга кўра,...

Навигация