Арҳив: Avgust 2017

Ўзбекистон ТИВ: Самарадаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига қараганда, Россиянинг Самара вилоятида юз берган йўл-ҳаракати ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақидаги баъзи ОАВ томонидан тарқатилган хабарлар тасдиқланмади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. «Мазкур ҳодиса натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган», — дейилади хабарда. «Лада Ларгус»...

Ислом Каримовнинг тансоқчиси Москвада ўлик ҳолда топилди

Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг узоқ йиллик шахсий қўриқчиси Василий Матвиенко 23 август куни Новая Москва ҳудудидаги “Советский писатель” посëлкасидаги уйида ўлик ҳолда топилди. Россия матбуоти хабарларида ëзилишича¸ 38 яшар полковник Матвиенко Каримов ўлимидан сўнг Москвага¸ бу ерда яшаб келган хотини ва қизининг ëнига кўчиб келган. Нефть бизнесида иш...

Ўзбекистон – Россия маҳсулотлари энг кўп экспорт қилинадиган мамлакат

Россия экспорт маркази Россия экспорт учун энг истиқболли йўналишлар рейтингини янгилади. Ушбу рейтингда Ўзбекистон Польша билан ўрин алмашган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда РБК хабар қилди. РЭЦ хулосасига кўра, Ўзбекистон Россия билан савдо иттифоқларида иштирок этиши, эркин савдо режимлари, савдо комплементарлиги (Россия экспорти савдо тузилмаларининг мазкур мамлакат импорт тузилмалари билан мувофиқлиги даражаси) ҳамда...

Екатеринбургда Россиядаги тўртинчи замонавий миграцион марказ очилди

Россиянинг Свердловский вилояти Екатеринбург шаҳри Сулимова кўчаси 46-уй манзилида Россияга келган хорижликларга хизмат кўрсатувчи замонавий миграцион марказ очилди. Бу ҳақда Znak.com хабар қилди. Марказда тиббий ходимлар, юрист-ҳуқуқшунослар ва бошқа зарур соҳа вакиллари бўлиб, шу жойнинг ўзида ҳар қандай консультацияни олиш мумкин. Электрон навбат ўрнатилган. Болалар учун ҳам махсус майдонча...

Россияда ўрта осиёлик мигрантларга муносабат яхшиланмоқда

Россияда мигрантларга бўлган муносабат ўтган йилларга нисбатан яхшиланган. “Левада-центр” тадқиқотлари натижаларини таҳлил қилган “Известия” шундай хулосага келди. Жорий йил июль ойида Россияда этнофобия даражаси кузатувлар олиб борилаётган 2004 йилдан буён энг паст натижани қайд этган. Ҳеч бўлмаса битта миллат вакилларининг мамлакатда яшашини чеклаш керак, деган россияликлар улуши илк бор...

Ўзбекистонда ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб қилиш тақиқланди

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилги пахта ҳосилини йиғиб олишга вояга етмаган ёшлар ҳамда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари ташкилотлари ва ходимларини жалб этишни қатъиян тақиқлади. 15 август куни АҚШ Сенатнинг халқаро муносабатлар бўйича Қўмитаси делегацияси билан учрашувда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдиновнинг хабар беришича, 8 август...

Медведев Қозон шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилишини тасдиқлади

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қозон шаҳрида Ўзбекистон бош консуллигини очиш ҳақидаги фармойишни имзолади. Фармойишга кўра, Қозондаги бош консуллик Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Татаристон, Удмуртия, Чувашия, Пермь ўлкаси, Нижегород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов ва Ульяновск вилоятлари ҳудудини қамраб олади. Аввалроқ Владивостокда Ўзбекистон бош консуллиги очилиши хабар берилганди. Манба: Kun.uz

Ўзбекистонда 2019 йилдан овир бекор қилиниб, чет элга чиқиш учун янги паспорт жорий этилади

Ўзбекистонда 2019 йилнинг  1 январидан бошлаб чиқиш стикерлари бекор қилиниб, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни шу ҳақдаги қарорни имзолади.

Россияда ишлаётган мигрантларнинг 60 фоизи маълумотли ва мутахассисликка эга

Этносиёсий ва минтақавий тадқиқотлар маркази (ЭМТМ) ўтказган тадқиқотларда иштирок этган мигрантларнинг тахминан 60 фоизи ўз ватанида маълумотга ва мутахассисликка эга бўлганини маълум қилган. Мутахассисларнинг тасдиқлашича, мигрантлардаги асосий муаммо, бу – тил билмаслик. Бу ҳолат Россия ҳамжамиятига интеграцияни чекламоқда, дейилади тадқиқотда. “2011 ва 2017 йилларда ўтказилган тадқиқот натижалари солиштирилганида, уларда...

Россияда қонуний ишлаётган мигрантлар сони ортмоқда

Россия Федерациясидаги меҳнат миграцияси масаласида қонуний ишловчи мигрантлар сонининг ортаётгани кузатилмоқда. Бу ҳақда Этносиёсий ва минтақавий тадқиқотлар маркази (ЭМТМ) экспертларига таяниб Ng.ru хабар қилди. Марказ маълумотларига кўра, сўнгги вақтларда миграцион оқим нисбатан сусайган, ўтган йил давомида ойликларнинг пастлиги, иш ўринларининг қисқаргани ва бошқа сабаблар билан 1 млн украиналик мигрант...

Навигация