Арҳив: July 2017

Ленинград вилоятидаги ёнғинда етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

  Санкт-Петербургнинг Колпина туманида йўлак плиталари ишлаб чиқарувчи бинода рўй берган ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди РИА Новости ҳудуд шошилинч хизматларидаги ахборот манбасига таянган ҳолда. “Ёнғин чиққан ангар конструкцияларини ажратиб олишда етти нафар ҳалок бўлган киши жасади аниқланди”, — деди агентлик суҳбатдоши. Манбанинг дастлабки маълумотларига...

Россияда ўзбекистонлик 21 ёшли йигит ёш болани қутқариш чоғида чўкиб кетди

Россиянинг Новороссийск шаҳрида 10 июль куни ўзбекистонлик йигит ёш болани қутқариш чоғида чўкиб кетди. Фожиа Суджук қумлоғида, чўмилиш учун тақиқланган ерда рўй берган, деб хабар берди Kun.uz рус ОАВга таянган ҳолда. Маълум бўлишича, ёш бола тасодифан сувга тушиб кетган ва уни оқим оқизиб кетган. Ҳалок бўлган йигит дўстларининг хабар...

Россияда болаларни машинада олиб юришнинг янги тартиблари кучга кирди

Россия ҳукумати қарори билан катталар болаларни машинанинг орқа ўриндиғида автоўриндиқ ёки хавфсизлик камаридан фойдаланган ҳолда олиб юришлари мумкин. Худди шундай талаб ўсмирларни юк машинаси кабинасида олиб юришда ҳам амалда бўлади. Агарда бола олд ўриндиқда кетаётган бўлса, болалар ўриндиғидан фойдаланиш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб ўз кучида қолади, деб ёзмоқда Ria.ru. Янги...

Миграция соҳаси такомиллаштирилади, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июль куни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Унда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини тартибга солиш, уларнинг асосий вазифаларини аниқлаш ва чегаралаш, зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш белгиланган....

Тошкентдан Самарқандга Қозоғистон орқали ўтган йўл очилди

11 июль куни Тошкентдан Самарқандга Қозоғистон орқали ўтган M-39 йўли участкаси очилди. 2006 йилда ёпилган ушбу йўл икки шаҳар ўртасидаги масофани 23 километрга қисқартиради. Ушбу йўл орқали фақатгина енгил автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади, юклар ва тижорий мақсадлардаги товарларни олиб ўтиш тақиқланади. Ўзбекистон фуқароси чегарадан ўтишда ҳеч қандай божхона ҳужжатларини...

Долларнинг расмий курси 4000 сўмдан ошди, рубль эса 65 тийинга арзонлашди

Ўзбекистон Марказий банки 11 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларини белгилади. АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги 3986,55 сўмдан 27,95 сўмга қимматлаб, 4014,5 сўмга етди. Евронинг сўмга нисбатан курси эса 33,44 сўмга ошиб, 4568,9 сўмга етди. Айни пайтда Россия рубли 0,64 сўмга арзонлади ва 66,49 сўмни ташкил этди....

Ўзбекистонда чиқиш визаларини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистонда чиқиш визаларини бекор қилиш масаласи юқори даражада муҳокама қилинмоқда. 8 июль куни Президент девони, Бош прокуратура, ИИВ, Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик ва давлат тузилмалари вакиллари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигида ўтказилган идоралараро мажлисда ушбу масалани ҳал этишнинг...

Эслатма: 5 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ватандошлар билан мулоқот қилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан Тўғридан-тўгри мулоқотига қадар бир кун қолди. ТИВ матбуот хизмати кўплаб келаётган саволлар муносабати билан қуйидагиларни маълум қилди: 1. Тўғридан-тўгри мулоқотда Ўзбекистоннинг хориждаги барча муассасалари ва яқинда очилган Ташқи ишлар вазирлигининг минтақавий ваколатхоналари раҳбарлари видеоконференция шаклида иштирок этишади. Тадбир Халқаро пресс-клуб майдончасида бўлиб ўтади. 2....

Шавкат Мирзиёев чет элда ишлаб юрган ўзбек ёшлари тўғрисида

Маълумки, 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашиб, нутқ сўзлади. Ёшлар ҳаёти, “Камолот” ҳаракати фаолиятидаги кўплаб муаммолар ҳақида тўхталган Президент чет элларда ишлаб юрган ўзбек ёшлари тўғрисида ҳам айрим фикрларни айтиб ўтди. “Ҳозирги вақтда чет...

Навигация