Арҳив: 2016

Россиядан Тошкентга янги доимий авиарейс очилади

Фото: Sputnik/ Максим Блинов Челябинск халқаро аэропортидан Тошкентга «Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг янги доимий рейсларини ташкил этади. Sputnik агентлигининг авиакомпания матбуот хизматига таяниб хабар беришича, куз-қишги жадвал доирасида янги рейс 2016 йил 4 ноябрдан 2017 йил 24 мартига қадар Урал минтақаси аҳолиси учун фаолият кўрсатади. Парвозлар ҳар ҳафта жума кунлари 8:35 ҳавога...

Шавкат Мирзиёев Сенатга амнистия тўғрисида тақдимнома киритди

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 10 октябрь куни Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳақида тақдимнома киритилди. “Газета.uz”нинг хабар қилишича, Сенат мазкур масалани 12 октябрда очиладиган ялпи йиғилишида кўриб чиқади. “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги,...

Коломягада калтакланган ўзбекистонлик мигрантнинг ўлиги топилди

Санкт-Петербург шаҳри Коломяга посёлкасида жойлашган қурилиш майдонидаги вагон-уйчада ёш йигитнинг мурдаси топилди, дея хабар бермоқда novostimigom.ru нашри. Эстон кўчасидаги вагон-уйчадан чиққан жасад ўзбекистонлик 29 ёшли ишчига тегишли эканлиги аниқланди.

ИИВ мигрантларни ҳайдашни қисқартирмоқчи

ИИВ Россияда бўлиш қоидаларини биринчи бора бузган мигрантни мажбурий тартибда чиқариб юбормасликни, балки жарима тўлашга имкон беришни таклиф қилмоқда. Россия ИИВ раҳбари ўринбосари Игорь Зубовнинг билдиришича, суд мамлакатдан чиқариб юбориш ёки жарима белгиланиши масаласини ҳал қилувчи қонун лойиҳаси Давлат Думасига тақдим этилган.

Невадан 22 ёшли ўзбекистонликнинг жасади чиқди

Маълум бўлишича, ўн кунча муқаддам ўзбекистонлик 22 ёшли мигрант туғилган кунидан сўнг йўқолиб қолган. Орадан бир неча кун ўтиб, Перевоз қирғоғидаги башня крани ҳайдовчиси эътиборини сув юзасида қалқиб турган оқ рангли эркаклар кроссовкаси тортган. Сувдан олиб чиқилган жасаднинг ёнидан шахсини тасдиқловчи хужжатлар, меҳнат патенти ва меҳнат шартномаси, 4 та банк...

Она Ватан қай ҳолларда ўз «фарзанд»ларидан воз кечиши мумкин?

Сентябр охирида "Ўзбекистон фуқаролиги ҳақида"ги қонун кучга кирди. Унда Ўзбкистон фуқаролари қандай ҳолларда фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин ва ўзга фуқароликини қабул қилганда Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечиш тартиби белгиланган.

Жаноб Президент ва оддий мигрантлар

Бугун миллионлаб ўзбекистонликлар “хушланмайдиган меҳмон” бўлиб турган ўлка раҳбарининг туғилган куни. Одатда бундай кунда мезбонга яхши гаплар, эзгу тилаклар билдирилиши лозим. Аммо одатларимизни ҳисобга олмаганда ҳам, мигрантларнинг катта қисми Президентга нисбатан эътироз билдиришмайди

Меҳнат шартномаси: иш берувчи жисмоний шахс бўлса-чи?

Мигрантлардан “Агар иш берувчи жисмоний шахс бўлса, меҳнат шартномаси тузиши шартми?”, деган мазмунда жуда кўп савол берилмоқда. Жавоб битта: Иш берувчи жисмоний ёки юридик шахс бўлишидан қатъий назар, меҳнат шартномаси тузиш шарт.

Ўзбекистонлик аёллар 12,5 тонна нос билан қўлга олинди

Шу йилнинг июнь ойида “Сагарчин-автойўли” божхона хизматида йўловчи автобусда Россия Федерациясида тақиқланган 12,5 тонна носвой топилган эди. Ушбу тамаки маҳсулотини Россияга олиб ўтаётган ўзбекистонлик уч нафар аёл ва бир эркак қўлга олинган.

Навигация