Арҳив: 2016

Москвадаги хиёбонга Ислом Каримов номи берилади

Москва марказидаги хиёбон Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номи билан аталади. Мазкур маскан Якиманка туманида республиканинг консуллик бўлими ҳамда меҳмонлар уйи яқинида жойлашган, дея хабар қилди «Газета.uz» Москва Мэрияси сайтига асосланган ҳолда. Россия ва Ўзбекистоннинг илм-фан, сиёсат ва санъат намоёндалари шаҳар раҳбариятига консуллик яқинидаги номсиз хиёбонни Ислом Каримов номи билан аташ...

“Сахарово” мигрантларни иш билан таъминлайди

Москва Кўптармоқли миграция марказида чет эллик фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Меҳнат биржаси фаолият юритмоқда. Москва шаҳрига ишлаш учун ташриф буюрган чет эл фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш жараёни тугагунича, ўзлари учун керакли ишни ҳам марказнинг ўзида топишлари мумкин.

“Таянч.ру” Москва Кўптармоқли миграция маркази билан ҳамкорлик бошлади

Россиядаги мигрантларга ўзининг “Мигрант” мобиль иловаси ҳамда “Таянч.ру” сайти ва газетаси билан ахборот-сервис хизматларини кўрсатиб келаётган “ЛексМобайл” юридик фирмаси мигрантлар орасида “Сахарово” номи билан машҳур Москва Кўптармоқли миграция маркази билан доимий ҳамкорликни бошлади.

Москвада патент нархи ўзгармайди

2017 йил учун Москва шаҳри хукумати меҳнат патентининг айни пайтдаги 4200 рубллик нархини сақлаб қолишни режалаштирган. Максим Решетников сўзларига кўра, мазкур чора келгусида Россия меҳнат бозорларига чет эллик фуқароларни жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга патент нархининг муқимлиги ишчи кучининг сифатини сақлаб қолишда кафолот бўлади.

Ўзбекистон аҳолиси сони йил бошидан буён 401,8 минг нафарга кўпайди

Ўзбекистон аҳолиси сони 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 31 миллион 977,1 минг кишини ташкил қилди. Йил бошидан буён аҳоли сони 401,8 минг нафарга кўпайди ва бу 1,3 фоизлик ўсишни кўрсатади.

Волгоградлик аёл 5 минг рубль учун ўзбек билан никоҳдан ўтди

Ўтган йилнинг январь ойида Волгоград шаҳрида Россия фуқароси бўлган 39 ёшли аёл билан Ўзбекистон фуқароси никоҳдан ўтишган эди. Аммо Тракторозаводский туман прокуратураси “тўй”ни бузди.

Ҳақ-ҳуқуқингиз учун бепул дарсга марҳамат!

23 октябрь, якшанба куни соат 10:00 дан 17:00 гача “Ҳақ-ҳуқуқ бўйича тренинг” ўтказилади. Мазкур йиғилишни мигрантлар учун бепул юрист Валентина Чупик олиб боради ва дастурда қуйидаги мавзулар муҳокама этилади: - хукумат идоралари вакиллари билан тўғри мулоқот қилиш; - иш излашнинг тўғри йўли; - сизни алдашганида нима қилиш керак; - сизни алдашга...

Петербургда ўзбекистонлик ишчи 20 метр баландликдан қулаб жон берди

Ўзбекистонлик мигрант қурилишда пайванд қилаётган пайтида баландликдан пастга тушиб кетган. Аниқланишича, қурбон бўлган йигит 1993 йилда туғилган ва “Мега ЯП” МЧЖ да ишлаган.

Россия чегарасини ноқонуний кесишга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди

Муқаддам Россияга киришга тақиқ қўйилган Ўзбекистон фуқароси Саратов вилоятининг Озинск туманида Қозоғистон чегараси рухсатнома пунктидан ўтаётган чоғида қўлга олинди, дея хабар берди ФХХ Саратов ва Самара вилоятлари чегара бошқармалари.

Навигация