Мақола

Ўзбекистонлик шахс Нью-Йоркда теракт содир этишда гумон қилинмоқда, дея хабар қилди “Газета.uz” РИА Новости хабарига таянган ҳолда. Сешанба куни Манхэттенда юк машинаси бир неча кўчада велосипед йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланиб, ўз олдидан чиққан пиёдалар ва велосипедчиларни босиб кетган, шундан сўнг мактаб автобуси билан тўқнашиш содир этишга ҳаракат қилган.

Ҳайдовчи полициячилар томонидан ярадор қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида 8 киши, жумладан 5 Аргентина фуқароси ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган.

Нью-Йорк мэри Билл Де Блазио ҳодисани теракт деб атаган, АҚШ Президенти Дональд Трамп эса жиноят содир этган шахсни шуурсиз деб атаган. Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо Жаҳон савдо маркази 1 (One World Trade Center, қуйидаги суратда) биносини озодлик ва демократия рамзи бўлмиш қизил, оқ ва кўк рангларда ёритишга кўрсатма берган.

Қўлга олинган шахс 2010 йилда АҚШга грин-карта орқали келган 29 ёшли ўзбекистонлик Сайфулло Саипов бўлиб чиқди. NBC  телеканалининг хабар қилишича, гумондор шахс машинасида ҳужумни “Ислом давлати” гуруҳи номидан содир этаётгани тўғрисидаги қайдни қолдирган.

NBC хабарига кўра,гумондор Патерсон (Нью-Жерси штати) шаҳрида яшаган, бироқ қўлга олиш чоғида ундан Флорида штати ҳайдовчилик гувоҳномаси чиққан бўлиб, унда Тампа шаҳри манзили кўрсатилган.

Навигация