Тег: Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистонда хориждаги фуқаролар муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳ ташкил этилди

Ўзбекистон Президенти 12 сентябрь куни хориждаги фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, ҳимоя қилиш, улар билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш билан шуғулланувчи идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этди. Ушбу ишчи гуруҳи Ташқи ишлар ваколатига кирмайдиган Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳномани расмийлаштириш, эски намунадаги ёки муддати ўтган паспортларни...

Ўзбекистон ТИВ: Самарадаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига қараганда, Россиянинг Самара вилоятида юз берган йўл-ҳаракати ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақидаги баъзи ОАВ томонидан тарқатилган хабарлар тасдиқланмади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. «Мазкур ҳодиса натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган», — дейилади хабарда. «Лада Ларгус»...

Оренбург вилоятидаги аварияда ўн уч ўзбекистонлик жароҳатланди

Россиянинг Оренбург вилоятида Mercedes Benz микроавтобуси ва Chevrolet Lanos енгил автомобили иштирокидаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотларига таяниб хабар қилди. Ҳодиса 8 август куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 22:00да Оренбург вилоятининг Нижняя Павловка – Холодне Ключи йўлининг...

Ўзбекистонда овирни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тайёрланди

Ўзбекистонда овирни бекор қилиш ва чиқиш визасини жорий этиш кўзда тутилган қарор лойиҳаси тайёланди. 7 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги идоралараро йиғилишда бу ҳақда маълум қилинди. Мазкур йиғилишда 5 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти доирасида кўтарилган масалаларни ечиш...

Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллиги очилади

Президент Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Санкт-Петербургда (Россия) Ўзбекистон Бош консуллиги очиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти расмий сайтида хабар қилинди. Мазкур қарор Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларга сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари миграцион оқими мониторингини юритиш мақсадларида...

Навигация