Тег: пенсия

Ўзбекистонликлар хорижда туриб пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин

Хорижий давлатда бўлиб турган ва саломатлиги сабабли  Ўзбекистонга бориш имкониятига эга бўлмаган пенсионерлар республиканинг хориждаги дипломатик ёки консуллик муассасалари орқали пенсия ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин. Бунда хориждаги дипломатик ёки консуллик идорасига мурожаат қилиб, доимий яшаш далили йўқлигини тасдиқлаш талаб қилинади. Ўзбекистон ҳукумати давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиблари тўғрисидаги низомга...

Иш стажи ва пенсия мигрантларга қанчага тушади?

Ташқи Меҳнат Миграцияси масалалари агентлиги расмий сайтида чет элда меҳнат қилаётган ёки ишлашга кетаётган ўзбекистонликларга мурожаатнома тарзидаги суратли варақаларни эълон қилди. Унда ўзбекистонликлар чет элда ишлаш билан бирга ватанда иш стажига эга бўлиш, суғурта бадалларини тўлаш тартиби тўғрисида қисқа маълумот берилган.

Чет элда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар иш стажи Ўзбекистонда ҳисобга олинади.

Чет элда ёлланган ҳолда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш имконига эга бўлишди. "Бадаллар ўз вақтида тўлаб борилганда, чет элда ишловчи шахслар Қонунга мувофиқ Ўзбекистонда пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар", дейилади lex.uz сайтида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорида.

Навигация