Тег: миграция

Ўзбекистонда 72 минг бошқа давлатларга узоқ муддатларга кетган фуқаролар шахси аниқланди

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Ички ишлар вазирлиги томонидан республика миқёсида “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир мобайнида доимий яшаш жойларидан бошқа давлатларга узоқ муддатга кетган 71 минг 948 нафар шахс аниқланиб, ички ишлар органларининг рўйхат ҳисобига олинди. Бу ҳақда Darakchi.uz сайти ИИВ маълумотларига таяниб хабар қилди. Хабарда...

Ўз уйига 315 чет элликни рўйхатга қўйган тюменлик қўлга олинди

  Тюменда ўтказилган текширув мобийнида Маршал Захаров кўчасидаги квартираларнинг бирида Россия миграцион қонунчилигини бузиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Аиф-Тюмень Россия ИИВнинг Тюмен вилояти бўйича бошқармасига таяниб хабар қилди. Полиция ходимларининг аниқлашича, аввал судланган тюменлик аёл 2017 йилнинг январидан июлига қадар ўз квартирасига МДҲ давлатларидан бирининг 315 нафар фуқаросини ноқонуний равишда рўйхатга...

Россияда миграцияга оид кодекс қабул қилинади

Россия ИИВ миграцион кодекс ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, деб маълум қилди Россия ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовой. «Россия миграция қонунчилиги мунтазам равишда ўзгариб боради. Биз олдимизга шу йил якунига қадар миграция соҳасидаги қонунчиликни тўлиқ таҳлил қилиш вазифасини қўйганмиз. Шундан сўнг Россия миграцияга оид кодексини тайёрлашга киришамиз»,- деб таъкидлади Горовой Россия Федерацияси Қонунчилик Кенгаши президиум...

Миграция соҳаси такомиллаштирилади, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июль куни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Унда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини тартибга солиш, уларнинг асосий вазифаларини аниқлаш ва чегаралаш, зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш белгиланган....

Россияда «Нелегал-2016» тезкор-профилактика операцияси давом этмоқда

Россиянинг йирик шаҳарларида «Нелегал-2016» тезкор-профилактика операциясининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда полиция чет эл фуқаролари яшайдиган жойлар, ташкилот ва корхоналар, бозор ва савдо майдонларида текширувлар ўтказиб, Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган хорижлик муҳожирлар, уларга иш ва яшаш жойи тақдим этаётган РФ фуқароларига нисбатан чоралар қўлламоқда. Жумладан, Москва шаҳрининг...

Навигация