Тег: хорижга чиқиш паспорти

Ўзбекистонда хориждаги фуқаролар муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳ ташкил этилди

Ўзбекистон Президенти 12 сентябрь куни хориждаги фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, ҳимоя қилиш, улар билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш билан шуғулланувчи идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этди. Ушбу ишчи гуруҳи Ташқи ишлар ваколатига кирмайдиган Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳномани расмийлаштириш, эски намунадаги ёки муддати ўтган паспортларни...

Ўзбекистонда 2019 йилдан овир бекор қилиниб, чет элга чиқиш учун янги паспорт жорий этилади

Ўзбекистонда 2019 йилнинг  1 январидан бошлаб чиқиш стикерлари бекор қилиниб, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни шу ҳақдаги қарорни имзолади.

Ўзбекистонда овирни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тайёрланди

Ўзбекистонда овирни бекор қилиш ва чиқиш визасини жорий этиш кўзда тутилган қарор лойиҳаси тайёланди. 7 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги идоралараро йиғилишда бу ҳақда маълум қилинди. Мазкур йиғилишда 5 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти доирасида кўтарилган масалаларни ечиш...

Хорижга чиқиш паспортларини жорий қилиш 2019 йилдан бошланиши мумкин

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортларини амалда жорий қилиш масаласи ижобий ечим топса унинг берилиши 2019 йилдан босқичма-босқич бошланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Хорижга чиқиш паспортларни жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш билан идоралараро махсус ишчи гуруҳи шуғулланмоқда. Режага асосан, амалдаги биометрик паспорт Ўзбекистон ҳудудида паспорт эгасининг...

Миграция соҳаси такомиллаштирилади, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июль куни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Унда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини тартибга солиш, уларнинг асосий вазифаларини аниқлаш ва чегаралаш, зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш белгиланган....

Навигация