Тег: қидирув

Умар Қурбоновнинг яқинларини танийсизми?

Бу киши Қурбонов Умар Усмонович – Фарғона вилояти Бағдод тумани Чувринди қишлоғидан. 1962 йилда туғилган. Ўзларининг айтишларича, Россияга келганига 10 йилдан ошган. Айни пайтда Новосибирскда хужжатларини йўқотганлиги сабабли қийин аҳволга тушиб қолган. Ишсиз, бошпанасиз юрибди. Телефони билан бирга уйдагиларининг ҳам рақамларини йўқотган. Россияда ҳеч кимлари йўқ, ишламаётганликлари сабабли уйга қайтишнинг ҳам...

Дадамни излаяпман

2011 йилнинг июнь ойида бизга индамасдан ишлаш учун Самара шаҳрига кетганлар. Касблари сваркачи. Бир йилча телефон орқали гаплашиб турдик. Кейин қўнғироқ қилмай қўйдилар. 4 йилдирки, дадамдан дарак йўқ. Илтимос, кўрган-билганлар бўлса, дадамни топишимизга ёрдам беринглар. Телефон рақамим: +998916581300

Бунёд қидирилмоқда

Бунёд Юлдашев - Москва областида ишлаб юрган эди. 2015 йил 29 июль кунидан бери бедарак, Люберцы районида машинаси билан бирга йўқолган. Бунёд Юлдашевни кўрганлар, ёки у ҳақида бирор хабар бўлса, илтимос, +998903501682 рақамига қўнғироқ қилсангизлар.

Жасурни кўрганлар борми?

2014 йилда Новосибирскка келиб 2 ой ишлаган ва Москвага кетган. Шундан сўнг 2 ойлардан кейин дом-дараксиз кетган. Москвада ишлаётган маҳалладошларининг айтишича, Подольск шаҳри, Комсомольская кўчаси, 86-уйда яшаган.

Навигация