Тег: хужжатлар

Фарзандни ота-онанинг паспортига ёздириш

Болани паспортга ёздириш ота-онанинг Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош Консули номига шахсан ёзма равишдаги аризаси ёки ота-оналардан бирининг аризаси ва иккинчисининг ёзма равишдаги розилиги асосида амалга оширилади.

Ўзбекистонга қайтиш учун сертификат расмийлаштириш

Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси (сертификат) Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун рўйхатда бўлган ва Ўзбекистон ҳудудидан вақтинчалик ташқарида бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга берилади. Паспорт муддати тугаган ёки уни яроқсиз ҳолга келтирилган ҳолларда мурожаат қилувчи ушбу хужжат (паспорт)ни тақдим этганидан сўнг расмийлаштирилади.

Навигация