Тег: фойдали маълумотлар

«90/180 қоидаси»

Ҳар 3 ойда чегарага чиқиб келиб юрганларга огоҳлантириш. Ҳозирги кунда баъзи юртдошларимиз патент олмасдан, ҳар 3 ойда “кирди-чиқди”қилиб юрганлари ҳақида хабарлар келмоқда ва бу тўғрисида саволлар берилмоқда. Бундай қилиш нотўғри ва бу ҳолат 3 йилга Россияга киришга тақиқ қўйилишига олиб келади.

Самолётларда патент ҳақида қўлланма тарқатилади

Москва Кўптармоқли миграция маркази меҳнат мигрантларини муҳим маълумотлардан бохабар этиш ҳудудларини кенгайтириб бормоқда. Эндиликда Ўзбекистон ва Тожикистондан Москвага қатновчи Россиянинг икки авиакомпанияси рейсларида меҳнат мигрантлари учун Москвада қонуний ишга жойлашиш тартиблари ҳақидаги эслатма варақалар тарқатилади, дея маълумот берди Москва ММЦ матбуот хизмати. Мазкур суратли қўлланма-варақалар  ўзбек ва тожик тилларида...

ИНН рақамини қандай билиш мумкин?

ИНН (солиқ тўловчининг идентификация рақами) – ҳар бир кишининг РФ солиқ идораларидаги шахсий рақамидир. ИНН жисмоний шахснинг даромади ва тўланган солиқлар ҳисобини юргизиш учун керак бўлади. Мазкур код ҳар бир солиқ тўловчига, жумладан РФ га ишлаш учун келган чет эл фуқароларига ҳам бир марта ва бир умрга берилади.

Патент тўловини қаерда амалга ошириш мумкин?

Фойдали маълумот: Патент учун тўловни қаерда амалга ошириш мумкин ? 1. Миграция марказларида. 2. Барча банк бўлимларида. 3. “Юнистрим” пул ўтказиш тизими орқали. 4. “Сбербанк.Онлайн” мобил дастури орқали банк картаси ёрдамида. 5. “Евросеть” салонларида

Россияга нималарни олиб кириш мумкин эмас?

Маълумки, аксар мамлакатлар ўзудудига четдан маҳсулотларни олиб кириш бўйича бир қатор чекловларга эга. Россия Федерациясининг ҳам бу борада ўз талаблари мавжуд. Унга қуйидаги маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Навигация