Тег: пенсия

Иш стажи ва пенсия мигрантларга қанчага тушади?

Ташқи Меҳнат Миграцияси масалалари агентлиги расмий сайтида чет элда меҳнат қилаётган ёки ишлашга кетаётган ўзбекистонликларга мурожаатнома тарзидаги суратли варақаларни эълон қилди. Унда ўзбекистонликлар чет элда ишлаш билан бирга ватанда иш стажига эга бўлиш, суғурта бадалларини тўлаш тартиби тўғрисида қисқа маълумот берилган.

Чет элда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар иш стажи Ўзбекистонда ҳисобга олинади.

Чет элда ёлланган ҳолда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш имконига эга бўлишди. "Бадаллар ўз вақтида тўлаб борилганда, чет элда ишловчи шахслар Қонунга мувофиқ Ўзбекистонда пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар", дейилади lex.uz сайтида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорида.

Навигация