Тег: мигрантлар

Тулада ўзбекистонлик мигрант бир умрга қамалди

Ўтган йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Туладаги қотиллик бўлди. Сирожиддин Шералиев 2015 йил 29 май куни тонгга яқин Косая Гора қишлоғида бир оиланинг 5 аъзосини пичоқлаб ўлдирди, қурбонларнинг 3 нафари ёш болалар эди. Яна 1 киши ва бир қизалоқ Сирожиддиннинг ҳамласидан жароҳатланган, аммо улар қочиб жон сақлаб қолишган.

800 000 чи патент ўзбекистонлик аёлга насиб қилди

Қашқадарёлик Элфира Шаропова 800 000 чи патент эгаси бўлди. Кўптармоқли миграция марказининг “800 000- патентни топшириш маросими”да марказ раҳбари Николай Федосеев ҳамда “Таянч.ру” портали ва газетаси жамоаси ўзбекистонлик мигрантга эсталик совғаларини топширишди.

Ҳалок бўлган тожик йигити насронийларни хайратда қолдирган эди

«Православие и мир» портали тожикистонлик яхши бир фаррош ҳақида воқеани нашр қилиб, ўша тожик йигитни қилган яхшиликлари билан инжилдаги "яқиним ким?" деган масалага мисол қилишган.

Коломягада калтакланган ўзбекистонлик мигрантнинг ўлиги топилди

Санкт-Петербург шаҳри Коломяга посёлкасида жойлашган қурилиш майдонидаги вагон-уйчада ёш йигитнинг мурдаси топилди, дея хабар бермоқда novostimigom.ru нашри. Эстон кўчасидаги вагон-уйчадан чиққан жасад ўзбекистонлик 29 ёшли ишчига тегишли эканлиги аниқланди.

ИИВ мигрантларни ҳайдашни қисқартирмоқчи

ИИВ Россияда бўлиш қоидаларини биринчи бора бузган мигрантни мажбурий тартибда чиқариб юбормасликни, балки жарима тўлашга имкон беришни таклиф қилмоқда. Россия ИИВ раҳбари ўринбосари Игорь Зубовнинг билдиришича, суд мамлакатдан чиқариб юбориш ёки жарима белгиланиши масаласини ҳал қилувчи қонун лойиҳаси Давлат Думасига тақдим этилган.

Жаноб Президент ва оддий мигрантлар

Бугун миллионлаб ўзбекистонликлар “хушланмайдиган меҳмон” бўлиб турган ўлка раҳбарининг туғилган куни. Одатда бундай кунда мезбонга яхши гаплар, эзгу тилаклар билдирилиши лозим. Аммо одатларимизни ҳисобга олмаганда ҳам, мигрантларнинг катта қисми Президентга нисбатан эътироз билдиришмайди

Ўрта Ер денгизида қарийб икки минг мигрантлар қутқариб қолинди

Италия қирғоқ қоровулларининг эълон қилишича, куни кеча Ливия соҳилларига яқин ҳудудда 1,8 минг ноқонуний иммигрантларни қутқариб қолишган. Соғликлари билан жиддий муаммолари бўлган мигрантларнинг бир қисмини вертолётда шифохонага олиб боришга тўғри келган.

КБР даги мигрантларнинг 97 фоиздан зиёди ўзбекистонликлар

Кабардин-Болқорияда мавсумий ишлар бошланиши билан қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида чет эллик ишчилар сони ортади. Кўп сонли ўзбекистонликлардан ташқари, тожикистонликлар, озарбайжонликлар, молдован ва украиналиклар ҳам маҳаллий иш берувчилар қўлида ишлашади. Нисбатан арзон ишчи кучи КБР га яхшигина даромад келтироқда, - деб ёзади kbrria.ru сайти. Ўтган 8 ой давомида республика бюджети...

Иш стажи ва пенсия мигрантларга қанчага тушади?

Ташқи Меҳнат Миграцияси масалалари агентлиги расмий сайтида чет элда меҳнат қилаётган ёки ишлашга кетаётган ўзбекистонликларга мурожаатнома тарзидаги суратли варақаларни эълон қилди. Унда ўзбекистонликлар чет элда ишлаш билан бирга ватанда иш стажига эга бўлиш, суғурта бадалларини тўлаш тартиби тўғрисида қисқа маълумот берилган.

Америкада кетма-кет икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

2 октябрь куни Мэриленд (АҚШ) да 18 ёшли ўзбекистонлик Сардор Файзиев отиб кетилди. Бундан 4 кун олдин эса, Нью-Йоркда яна бир ўзбекистонлик вафот этган эди. Бруклин туманида яшаган 32 ёшли самарқандлик Сирожиддин Маматмуродов жигарида бўлган муаммо сабабли касалхонада оламдан ўтган.

Навигация