Тег: жиноят

Тулада ўзбекистонлик мигрант бир умрга қамалди

Ўтган йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Туладаги қотиллик бўлди. Сирожиддин Шералиев 2015 йил 29 май куни тонгга яқин Косая Гора қишлоғида бир оиланинг 5 аъзосини пичоқлаб ўлдирди, қурбонларнинг 3 нафари ёш болалар эди. Яна 1 киши ва бир қизалоқ Сирожиддиннинг ҳамласидан жароҳатланган, аммо улар қочиб жон сақлаб қолишган.

Навоийлик йигит Воронежда черков руҳонийсини ўлдирди

Черковни таъмирлашни келишишга руҳонийнинг уйига борган ўзбекистонлик мигрантнинг фикри бузилиб, руҳонийни ўлдиришга қарор қилган. Уни пичоқлаб, пулларини ўғирлаган ва Citroen 104 автомобилида қочаётганда йўл-транспорт ҳодисасига учраган

Коломягада калтакланган ўзбекистонлик мигрантнинг ўлиги топилди

Санкт-Петербург шаҳри Коломяга посёлкасида жойлашган қурилиш майдонидаги вагон-уйчада ёш йигитнинг мурдаси топилди, дея хабар бермоқда novostimigom.ru нашри. Эстон кўчасидаги вагон-уйчадан чиққан жасад ўзбекистонлик 29 ёшли ишчига тегишли эканлиги аниқланди.

Ўзбекистонлик аёллар 12,5 тонна нос билан қўлга олинди

Шу йилнинг июнь ойида “Сагарчин-автойўли” божхона хизматида йўловчи автобусда Россия Федерациясида тақиқланган 12,5 тонна носвой топилган эди. Ушбу тамаки маҳсулотини Россияга олиб ўтаётган ўзбекистонлик уч нафар аёл ва бир эркак қўлга олинган.

Россияда ноқонуний миграцияни ташкиллаштиришда гумон қилинаётганлар қўлга олинди

Қўлга олинганларнинг барчаси - Марказий Осиё давлатлари фуқаролари бўлиб, уларнинг айримлари турли қонунбузарликларга кўра судланишган. Уч нафар гумондорга нисбатан экстрадиция масаласи кўриб чиқилмоқда.

Навигация