Тег: валюта

Ўзбекистонда валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи биржа фаолият юрита бошлайди

Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар беришича, Республикада валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи биржа фаолият юрита бошлайди. “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига асосан “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамиятига валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди”, - дейилади Марказий банк хабарида.

Ўзбекистонга хорижий валютани олиб кириш ва мамлакатдан олиб чиқиш учун божхона гувоҳномаси бекор қилинди

Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ҳамда мамлакатдан олиб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилди.

Навигация