Мақола

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига қараганда, Россиянинг Самара вилоятида юз берган йўл-ҳаракати ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақидаги баъзи ОАВ томонидан тарқатилган хабарлар тасдиқланмади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Мазкур ҳодиса натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган», — дейилади хабарда.

«Лада Ларгус» автомобилининг «КамАЗ» билан тўқнашуви Волжский томанининг Черновское сув омбори яқинида 2017-йил 27-август куни соат 03:00 атрофида бўлиб ўтган.

Ҳозирги вақтда Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан Ўзбекистон фуқароларининг жароҳатланганлар орасида бўлганлиги ҳақидаги маълумот қўшимча текширилмоқда.

Навигация